

Тажрибали посбон Лукаш Фабиански "Вест Хэм" билан янги шартнома имзолади, деб хабар берди Лондон клуби матбуот хизмати.
35 ёшли польяк билан янги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аввалги шартнома эса шу йилнинг ёзида якунига етарди.

Фабиански "болғачилар" сафига 2018 йил ёзида қўшилган. Лукаш жорий мавсум барча турнирларда 27 учрашув ўтказиб, 30 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Шунингдек, у 10 та "қуруқ" ўйинга эга.



