Фабиански "Вест Хэм" билан шартномасини узайтирди
10 мар 2021 22:22
Янгиликлар
Фабиански "Вест Хэм" билан шартномасини узайтирди
35 ёшли дарвозабон 2022 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилади.
Тажрибали посбон Лукаш Фабиански "Вест Хэм" билан янги шартнома имзолади, деб хабар берди Лондон клуби матбуот хизмати.
35 ёшли польяк билан янги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аввалги шартнома эса шу йилнинг ёзида якунига етарди.

Фабиански "болғачилар" сафига 2018 йил ёзида қўшилган. Лукаш жорий мавсум барча турнирларда 27 учрашув ўтказиб, 30 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Шунингдек, у 10 та "қуруқ" ўйинга эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар