UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  42 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

"Эйбар"га қарши баҳс олдидан "Барселона" устози матбуот-анжуманида иштирок этди Янгиликлар

"Эйбар"га қарши баҳс олдидан "Барселона" устози матбуот-анжуманида иштирок этди

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур учрашуви олдидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Эйбар" футболчилари мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаради ва айни дамда улар жуда яхши формада. Улар ўйинда устунлик қилишга қодир ва ушбу баҳс биз учун жуда қийин кечиши мумкин.

Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. "Хетафе"га қарши ўйин (0:0) ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Олдинда кўплаб ўйинлар бор.

"Ҳозир сешанба куни бўладиган "Челси"га қарши баҳс ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Фақат эртанги ўйин борасида бош қотиряпмиз.

"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинни кўрдим. Менимча ҳали ғолиб аниқланмади.

Бир ҳафта дам олдик? Биз бу ҳафтага муҳтож эдик, айниқса рухий жиҳатдан.

Коутиньо ва Дембеле? Агар улар вазиятни ўзгартира олишса, биз уларни тўхтатмаймиз. Аммо доимо улар фойдасига қарор қабул қилишимиз керак.

"Эйбар" бизга катта босим ўтказади. Хуштак чалиниши билан бор эътиборимизни шу баҳсга қаратишимиз лозим.

Пике эртанги ўйинга тайёр бўлади, у ўтган ҳафта майдонга тушишга тайёр эди. Вермален? Кутамиз, ҳозирча у тайёр эмас" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика