UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Ла Лига. "Барселона" сафарда ғалаба қозонди, MSG триосидан голлар Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" сафарда ғалаба қозонди, MSG триосидан голлар

Ла Лига 9-тур доирасидаги "Эйбар" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинга оид воқеа ва ҳодисаларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг!

Эйбар

Примера Дивизион . 9-тур

19/10/2019, 17:00

3
:
0
Тугади

Барселона

Антуан Гризманн - 13', Лионель Месси - 58', Луис Суарес - 66'

Стадион: Municipal de Ipurua, 7222 томошабин

Бош ҳакам: Mario Melero

45'
90'
24'  Папакули Диоп
24'  Шарлес
63'  Педро Леон (Эду Экспосито)
71'  Серхи Энрик (Такаси Инуи)
79'  Шарлес (Кике)
82'  Серхио Альварес
88'  Такаси Инуи
90'  Эду Экспосито
13'  Антуан Гризманн
13'  Клеман Лангле
46'  Серхи Роберто (Нелсон Семеду)
58'  Лионель Месси
58'  Антуан Гризманн
66'  Луис Суарес
66'  Лионель Месси
71'  Артур (Артуро Видаль)
79'  Френки де Йонг (Иван Ракитич)

Эйбар – Барселона 0:3 

19 октябрь, 16.00, «Ипуруа»

Голлар: Гризманн 13, — 0:1, Месси 58, — 0:2, Суарес 66, — 0:3.

Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Арбилья, Хосе Анхель, Леон (Экспозито, 63), Де Бласис, Альварес, Диоп, Орельяна, Шарлес, Энрик (Инуи, 71).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Умтити, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 46), Артур (Видаль ,71), де Йонг (Ракитич, 79), Бускетс, Суарес, Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Диоп (24), Шарлес (24), Алварез (82).

                  


Учрашув 0:3 ҳисобида якунига етди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Экспозито ҳам майдонни сариқ карточкасиз тарк этмайдиган бўлди.

85. Суарес Мессининг узатмасини тўхтатмасдан зарба бериб гол урмоқчи бўлди. Унинг режаси иш бермади. Зарба ноаниқ.

83. Лео Мессининг жаримадан берган зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвозанинг тўсини устидан ўтиб кетди.

82. Серхио Алварез огоҳлантирилди. Месси жарима майдончаси атрофида қўполлик эвазига тўхтатилди.

79. Френки де Йонг ўрнига Иван Ракитич туширилди.

71. Артур ўрнига Видал ўйинга қўшилди, Такеши Инуи эса Серхи Энрикнинг ўрнига майдонга тушди.

66. ГОЛ! Мессининг узатмасидан сўнг, Суарес бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

63. Педро Леон ўрнига Эду Экспозито туширилди.

58. ГОЛ! Месси ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Тўп узатмадек охиста зарба дарвоза тўридан жой олди.

55. Узоқ масофадан йўлланган зарба ноаниқ. Муаллиф - Папа Диоп.

Расмий маълумот. Мазкур учрашувни трибунадан 7 000 дан ортиқ томошабин кузатиб бормоқда.

50. Суарес гол урди, бу вазиятда ҳакамлар голни ҳисоблашмади. Ўйиндан ташқари ҳолат.

Иккинчи бўлим бошланди. Нелсон Семеду Сержи Роберто ўрнида ҳаракат қилади.

Танаффус. Жамоалар 15 дақиқадан сўнг яна майдонга қайтишади.

45. Шарлес ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйиш учун бироз кеч қолди.

37. Серхи Энрининг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди ва у қоидани бузган деб топилмоқда.

36. Ҳозирга қадар дарвозага гол уриш учун 1 марта имконият бўлди. Жамоаларнинг ҳужум чизиғи бугунги учрашувда бироз оқсаётгандек.

31. Месси дарвозабонни алдаётганда бироз сирпаниб кетди ва тўп назоратини йўқотиб қўйди. Шу билан бирга гол уриш имконияти ҳам йўқ бўлиб кетди. Дарвозабон тўпни вақтида ушлаб олди.

24. Папе Диоп Френки де Йонгга ортдан чалгани учун, Шарлес ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

22. Умтити рақиб футболчисига қарши қўпол ўйнади. Ҳакам бу сафар "Барса" ҳимоячисини кечирди.

13. ГООООЛЛЛЛ! Қарши ҳужумда Антуан Гризманн биринчи уринишдаёқ гол уриб ҳисобни очмоқда. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўридан жой олди — 0:1.

12. "ЭЙБАР" футболчилари машғулотда бўлгани каби гол уриб кетиши мумкин эди.  

11. Мессининг Суаресга узатмаси ўтмади. Мезбонларнинг икки қаватли ҳимояси ҳозирча тартибли ўйнамоқда.

9. УХХ. Лангле сал қолса тўпни ўз дарвозасига уриб қўйиши мумкин эди.

3. "Эйбар"да жарима зарбаси. Қулай нуқта ҳар ҳолда. Чиройли узатма бўлди. Аммо, тўпга етиб борадиган футболчи топилмади. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика