Европа Суперлигаси ташкил этиш ғоясига эргашган 12 клубнинг 5 таси ЕЧЛ плей-оффида ўйнамайди

Sherzod Nurmatov
28 окт 2022, 14:17
Қитъанинг энг машҳур клублари орасида мутлақо ўзгача турнир ташкил қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаганларнинг кўпчилиги Европанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақасида яхши натижа кўрсата олишмади.

Футбол оламида мухлисларга энг кўп ҳаяжонли онларни ЕЧЛ тақдим этади, бироқ қитъанинг айрим клублари келажак Суперлигага тегишли эканига барчани ишонтиришга уринмоқда. Ушбу мавсумда мазкур ғояни шакллантирган асл 12 аъзонинг 5 таси Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида иштирок эта олмайди. 

"Барселона", "Ювентус", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўз маҳаллий лигаларини тарк этишга ҳам кўз юмиб элита лигани ташкил этишга киришган эди, бироқ улар жорий мавсум ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятига эга бўлмайди. Уларнинг айримлари гуруҳ босқичидан ўта олмади, баъзилари эса умуман йўлланмага эга чиқа олмади. Улар ўзларидан кичикроқ, деб ҳисоблаган клублар томонидан мусобақадан "улоқтирилди". 

12 та жамоанинг бир қисми бўлган "Тоттенхэм" ва "Милан" оғир аҳволда, уларнинг тақдири кейинги ҳафтада маълум бўлади. Бу УЕФАга тегишли мусобақанинг энг юқорида бўлишини сақлаб қолади ва ўзини катта клуб, деб ҳисоблаганларнинг аслида кучли жамоалар эмаслигини исботлайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Star