Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар номи эълон қилинди

26 окт 2018, 09:20
УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзод тўрт нафар футболчи номини эълон қилди.

Номзодлар қаторидан “Ред Булл” ҳужумчиси Мунас Даббур, “Челси” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик, “Бетис” аъзоси Жовани Ло Чельсо ва “Фенербахче” ҳужумчиси Михаэль Фрай жой олган.

Даббур “Русенборг” (3:0) билан ўйинда 2 та гол киритди, Лофтус-Чик БАТЭга (3:1) қарши баҳсда 3 та гол уриб, ҳет-трик қайд этди, Ло Чельсо “Милан” билан учрашувда 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди, Фрай ҳам “Андерлехт”га (2:2) қарши баҳсда 1 та гол уриб, 1 та голли пас берди .

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA