Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди
28 апр 2018, 07:35
“Марсель” ярим ҳимоячиси Димитри Пайе Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
Франциялик футболчи овоз тўплашда “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказеттни ортда қолдирди. Димитри “Зальцбург”га қарши ўйинда 2 та голли узатма қайд этиб жамоасига ишончли ғалаба тақдим қилди.