Европа лигаси. Ярим финалга қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
11 апр 2014, 15:13
Европа лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Европа лигаси ярим финалига қуръани Европа лигаси финали элчиси Чиро Феррара ташлади.

Ярим финал жуфтликлари:
"Севилья" - "Валенсия"
"Бенфика" - "Ювентус"

14 май куни Туриндаги финал учрашувида "Севилья" - "Валенсия" жуфтлиги ғолиби расмий мезбон бўлади. Яъни, "Ювентус" агар финалга чиқса ҳам ўз стадионида номинал меҳмон бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia