

Кеча Озарбайжон кубоги соҳиби бўлган мазкур клуб Европа лигаси 1-саралаш босқичи дастлабки учрашуви доирасида Мальтада "Бальзан" меҳмони бўлди.
Ўйинда Мальта вице-чемпиони 4:1 ҳисобида зафар қучди. Баҳодир Насимов "Кешла" сафида майдонга тушгани йўқ.
Жавоб ўйини 19 июль куни Озарбайжонда бўлиб ўтади.
"Бальзан" (Мальта) - "Кешла" (Озарбайжон) 4:1
Голлар: Эффионг 12, Лесао 21, Кальевич 34, Каду 55 - Колли 29 пенальти




