Европа Лигаси. Ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Aziz Tukhtamuradov
19 фев 2021, 09:30
УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал дастлабки ўйинлари якунига кўра ушбу мусобақада ҳафта футболчиси бўлиш учун номзод тўрт нафар футболчи номини эълон қилди.

Унга кўра қуйидаги футболчилар Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин: 

Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») – 2 гол («Реал Сосьедад» билан ўйинда (4:0);

Мунас Даббур («Хоффенхайм») – 2 гол, 1 голли узатма, битта амалга оширилмаган пенальти («Мольде» билан ўйинда (3:3);

Бруно Петкович («Динамо» З) – 2 гол («Краснодар» билан ўйинда (3:2);

Гарет Бэйл («Тоттенхэм») – 1 гол ва 1 голли узатма («Вольфсберг» билан ўйинда (4:1).

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA