

Мазкур баҳсни франциялик 38 ёшли рефери Клеман Тюрпен бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Николя Дано ва Сириль Гренгор ёрдам беради, тўртинчи рефери эса словениялик Славко Винчич бўлади. ВАР учун маъсул – Франсуа Летесье (Франция). Унинг ассистентлари этиб Жером Брисар (Франция), Бенжамен Пажес (Франция), Пол ван Букел (Нидерландия) тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси финали 26 май (Тош. вақти 27 май 00:00) куни Польшадаги “Гданьск Арена”да бўлиб ўтади.



