

"Ромеро ва де Хеа - икки фантастик посбон. Ҳеч қачон фаолиятимда икки дарвозабон бир-бири билан бунчалик яқин бўлганини кўрмаганман. Посбонлар доимо рақобатлашишади, айниқса бундай даражада. Биз Аргентина ва Испания терма жамоалари дарвозабонлари ҳақида гапиряпмиз, аммо улар дўст ва доимо бир-бирини қўллаб туришади.
Агар Ромеро финалда ўйнаса, бу адолатдан бўлади. Давид жорий мавсум икки маротаба Европа лигасида ўйнади. Агар совринни қўлга киритсак, у ҳам соврин олади. Агар муаммо бўлмаса Серхио финалда ўйнайди" - дейди Моуриньо.
Европа лигаси финал учрашуви 24 май куни Стокгольмда бўлиб ўтади.



