Европа лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
15 апр 2016, 08:30
Бугун, 15 апрель куни УЕФАнинг Ньондаги штаб квартирасида Европа лигаси ярим финалига қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади. Ярим финалга қуйидаги тўрт жамоа чиқди: «Шахтёр» (Украина), «Ливерпуль» (Англия), «Вильярреал» (Испания) ва «Севилья» (Испания). Ярим финал баҳслари 28 апрель ва 5 май кунлари бўлиб ўтади.

Ярим финалда исталган жамоа исталган рақибга тўқнаш келиши мумкин. Бир мамлакат клублари ҳам ўзаро ўйин ўтказишлари мумкин.

Бугун 18 май куни Базель шаҳридаги «Санкт-Якоб Парк» стадионида бўлиб ўтадиган финал учрашувида қайси жуфтлик ғолиби номинал мезбон бўлиши ҳам аниқланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com