Европа лигаси. Аршавин финал учун таҳминини айтиб ўтди

29 май 2019, 19:20
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Андрей Аршавин ЕЛ ҳал қилувчи баҳсида қандай натижа қайд этилиши мумкинлигини таҳмин қилди.

Унинг фикрича ўйин 2:1 ҳисобида "Арсенал" фойдасига ҳал бўлади. Учрашувда голларни  Обаменяг, Льяказетт ва Эден Азар киритади, дея сўзларини якунлади Аршавин.

Эслатиб ўтамиз, бугун 38 ёшини нишонлаётган Андрей 2009-2013 йиллар "канонирлар" сафида  ўйнаган.

Унинг "Ливерпуль" дарвозасига киритган 4 та голи эсингизда бўлса керак.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com