UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  48 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  5 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  75 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  68 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1

Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди Янгиликлар

Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

   Европа лигасининг биринчи ўйини 12 мартда, иккинчиси 19 мартда бўлиб ўтади.

Қурьани бошлаймиз:

"Эвертон" - "Динамо" (Киев) 

"Днепр" - "Аякс"

"Зенит" - "Торино"

"Вольфсбург" - "Интер"

"Вильярреал" - "Севилья"

"Наполи" - "Динамо" (Москва)

"Брюгге" - "Бешикташ"

"Фиорентина" - "Рома"


Бу босқчида бир мамлакат клублари ўзаро рақиб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина клублари сиёсий нотинч ҳолат туфайли бир-бирига тўқнаш келмайди.

Ежи Дудек: Хар йили бу турнирнинг даражаси ошиб боряпти. "Зенит" мени хурсанд қилди, Рафаэль Бенитеснинг ишидан мамнун бўляпман.

- Саҳнага Европа лигаси элчиси Ежи Дудек ("Реал", "Ливерпуль") таклиф этилди.

- Европа лигаси финали 17 май куни, Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтади.

- Европа лигасининг амалдаги ғолиби "Севилья" ҳам 1/8 финалга чиққанлар сафида.

- Қурьа маросими бошланди. Жанни Инфантино кейинги босқичга чиққан барча жамоаларни табриклаяпти.

- Меҳмонлар қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтадиган саҳнанинг қаршисидаги ўз жойларини эгаллашмоқда.


Қурьадан олдинги фикрлар:

Винченцо Монтелла, "Фиорентина" бош мураббийи:

Кўрамиз кейинги босқчида кимга қарши ўйнар эканмиз, аммо биз бу мусобақада иложи борича узоқроққа боришни истаймиз. Ўтган мавсумда "Ювентус"дан мағлуб бўлиб, бу турнирни тарк этган эдик, бу сафар Италия клубига қарши тушмасликка умид қиляпмиз.

Евгений Поляков:

"Биз "sport-express" нашри Украинанинг икки клуби кейинги босқичга чиққанидан хурсандмиз. Иккала клубимиз ҳам сўнгги учрашувни ёмғирда ўтказди ва бу биз учун омадли келди. Мухлислар сабрсизлик билан қурьани кутишяпти. Уларга омад тилаймиз".

Камиль Глик, "Торино" ҳимоячиси:

"Кейинги босқичда Италия клубига тўқнаш келмаймиз деб умид қиламан. Бунга сабаб, биз ўсишни истаймиз. Бир мамлакатнинг икки жамоаси бир-бирига қарши ўйнаса, янги нарсага ўргана олмасиз".

Юрий Лодигин, "Зенит" дарвозабони:

"Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимиз борасида тахминларим йўқ. Балки финалда "Динамо" (Москва) билан ўйнармиз, аммо бунинг учун финалгача етиб бориш керак. Биз хар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак, шундагина мақсадимизга эришамиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика