Европа лигаси. 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум, бугун қуръа

15 мар 2019, 08:09
Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

1/4 финалга қуйидаги жамоалар йўл олди:

1. "Челси" (Англия)
2. "Наполи" (Италия)
3. "Валенсия" (Испания)
4. "Вильярреал" (Испания)
5. "Айнтрахт" Ф (Германия)
6. "Арсенал" (Англия)
7. "Славия" Пр (Чехия)
8. "Бенфика" (Португалия)

Бугун Европа лигасининг нафақат чорак, балки ярим ва финал баҳсларига ҳам қуръа ташланади. 1/4 финал ўйинлари 11 ҳамда 18 апрел санаарида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 1/2 финал баҳслари эса 2 ҳамда 9 май кунларига белгиланган. Финал баҳси 29 май куни Бокудаги “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com