Европа клублари Ракитич учун ким ошди савдоси ўтказмоқда

Alisher
16 ноя 2019, 15:59
"Барселона" хавбеки Иван Ракитич қишки трансферлар ойнасида клубдан кетишга яқин.

Ракитич учун "Атлетико", "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ким ошди савдоси ўтказмоқда.

Бу сафар "Интер" каталонияликларга 40 миллион евро таклиф қилган ҳолда пешқадамликка чиқиб олди.

Олдинроқ, "Атлетико" Ракитич учун 35 миллион евро тўлашга тайёр турган эди.

Хорватиялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Movistar

Сўнгги янгиликлар

Барча ›