UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10ЦСКА "Интер" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 11:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 10:44Неймар ПСЖга клубдан кетишни хоҳлаётганлигини айтди  7 10:20Виктор Вальдес "Барселона" ёшлар жамоасини бошқаради  0 09:59Почеттино Эриксеннинг қолишига умид қилмоқда   1 09:45“Наполи” Пепе учун курашга қўшилди   0 09:27Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед”даги маоши оширилади   7 09:23“Арсенал” “Селтик”ка янги таклиф билан чиқади   4 08:50“Реал” ҳужумчиси учун Италия клублари кураш олиб боради   5 08:35Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”да қанча маош олиши маълум бўлди   14 08:20Почеттино “Тоттенхэм” раҳбариятидан Себальос трансферини тезлаштиришни сўради   1 08:03“Арсенал” бразилиялик ҳужумчини сотиб олади   10 07:55Расман: “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ўтди   0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 01:40"Реал" вингери жароҳат олди  4

Европа грандлари "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун курашади Янгиликлар

Европа грандлари "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун курашади

"Атлетико" ярим ҳимоячиси, Родри номи билан машҳур бўлган Родриго Эрнандес бир нечта гранд эътиборига тушди.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчига "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Кўк-анорранглилар Родрини Серхио Бускетс ўрнига олиб келмоқчи, мюнхенликлар эса янги мавсум олдидан таркибни кучайтириб олмоқчи.

Родри 2018 йилнинг ёзида "Вильярреал"дан "Атлетико"га 20 млн. евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 33та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голли пас берди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
15 май 18:33:38
драган
Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқди

Улашинг
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди. Бу маълумотни унинг ўзи Kun.uz’га тасдиқлади.

«1 йилдан ортиқ вақт мобайнида менга мана шундай ишонч билдирилгани ва катта имконият яратиб берилгани учун ҳукуматимизга миннатдорчилик айтиб қоламан. Юртимизда спортга қаратилаётган юксак эътиборни атлетларимиз халқаро майдонлардаги натижада акс эттира олишди. Шу вақт мобайнида биз бир жамоа бўлиб, катта-катта марраларни забт этдик. Юртимиз спортчиларини келажакда улкан ютуқлар кутиб турибди. Ишонаманки, яқинлашиб келаётган Токио Олимпаидасида улар бундай ишончни оқлаб қайтишади», дейди Аҳмаджонов Kun.uz мухбири учун берган интервьюсида.

Бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтда қўмита раҳбарлиги учун номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча Аҳмаджоновнинг ишдан кетиш сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. У ЎФФда қолиш-қолмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.

Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида медаллар қўлга киритиш бўйича рекордни янгилади (21та олтин - 24та кумуш - 25 та бронза – жами 70 медаль).

Бундан аввалроқ Аҳмаджонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбарлигидан кетганди.
+1   
15 май 18:25:28
Shoxrux Irismatov
Barca De Yong ni nima uchun oldi Busquets ga o'rinbosar bo'ladi dep
+1   
15 май 18:15:09
Tiger_298
Rodri o'zimizga kerak
   
15 май 18:36:22
Chiroqchi1171
Dahshat Ahmadjonov uvolet judayam hursandman
   
15 май 18:26:13
Nasaf n_1
Zur o’yinchi ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг