UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Суперлига. "Локомотив"нинг дурангсиз сериясига чек қўйилди, "Металлург" эса яна ўзи севадиган натижага эришди  7 20:50ОФК кубоги. "Сўғдиёна" "Алтин Аср"ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди  49 20:46"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олади  0 20:30Суперлига. "Насаф" – "Олимпик" (матнли трансляция)  21 20:30ПСЖнинг асосий трансфер мақсадлари маълум  0 20:12Неймар клубини ўзгартиришга рози  5 19:55Лукаку "Интер"да ўзи учун ноодатий бўлган рақамни олди  0 19:47Беларусь. "Энергетик-БГУ" кубокда кейинги босқичга чиқишига ҳамюртларимиз қандай ёрдам беришди?   1 19:28Эшитдик-да! Диёржон Туропов "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 19:14Суперлига. "Насаф" – "Олимпик". Таркиблар маълум  5 18:53ПСЖ "Порту" ўйинчисининг трансфери борасида келишувга эришди  3 18:39Суҳроб Иззатов: "2-давра бошқача бўлади"   3 18:29"Барселона" "Реал" ҳомийси билан 207,5 млн евролик битим имзолади   0 18:24МЮ хавбеки клубга қайтишни хоҳламаяпти  3 18:01"Арсенал" хавбеки клуб сафида ўйнашни хоҳламаслигини айтди  1

Европа футболида жамоасиз қолган номдор футболчилар Янгиликлар

Европа футболида жамоасиз қолган номдор футболчилар

Европа футболидаги баъзи машҳур ном эгаларининг шартномаси ёзда якунига етгач, улар эркин агент мақомини олди.

Поль Погба "Ювентус"га қайтадими? Гарет Бэйлнинг "Реал"дан кейинги тақдири қандай кечади? Кристиан Эриксеннинг навбатдаги манзили қаер бўлади?

Келинг, ўзига янги жамоа қидираётган таниқли футболчилар билан танишиб чиқамиз.


Гарет Бэйл


Охирги жамоаси: Реал Мадрид

Қизиқиш билдирмоқда: ДК Юнайтед (АҚШ), Кардифф Сити, Ньюкасл Юнайтед, Ноттингем Форест, Милан, Тоттенхэм

Гарет Бэйл "Реал"даги тўққиз йиллик фаолиятида давомида бешта Чемпионлар лигаси ва учта Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Уэльслик 32 ёшли форвард Испаниянинг амалдаги чемпиони таркибига 2013 йилнинг сентябрь ойида 80 миллион фунт-стерлинг ҳамда юқори маош эвазига келиб қўшилганди.

Унинг асосий мақсади жаҳон чемпионатидаги иштирок бўлиб турибди, футболчи мундалгача доимий майдонга тушадиган жамоани танлаши мумкин.


Поль Погба


Охирги жамоаси: Манчестер Юнайтед

Қизиқиш билдирмоқда: Ювентус, Реал Мадрид, ПСЖ, Манчестер Сити

Поль Погба ушбу ёзда завқу-шавқсиз ўтган олти мавсумдан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади. 

Ярим ҳимоячи 2016 йил "Ювентус"дан 89 миллион фунт стерлинг эвазига "Юнайтед"га шов-шувли қайтишидан сўнг бир йил ичида Англия лига кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқди.

29 ёшли футболчи Францияга 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишда ёрдам берган бўлса-да, "Юнайтед"да узоқ масофаларга ўзининг ажойиб узатмалари билан ажралиб турарди, бироқ масъулиятни ҳис қилишда ҳамда баъзида сусткашликларга йўл қўйиш оқибатида ўз тарафдорларининг ғазабига дучор бўлди.


Кристиан Эриксен


Охирги жамоаси: Брентфорд

Қизиқиш билдирмоқда: Брентфорд, Тоттенхэм, Манчестер Юнайтед

Кристиан Эриксен бахтсиз ҳодиса юз бермаганида тўрт ярим йиллик битим тузган "Интер" билан бирга бўлиши керак эди. 30 ёшли футболчи ўтган йилнинг июнь ойида Евро-2020 мусобақасида Дания либосини кийиб тушган илк ўйинидаёқ юрак хуружига учрайди, бу эса карьрасини ўзгартириб юборди. У юрак дефибрилатори билан яшил майдонга қайтди. Афсуски, италияликлар Эриксен билан хайрлашишга мажбур бўлди, чунки А Серияда ушбу буюм билан тўп тепиш тақиқланган. Шундан сўнг Кристиан "Брентфорд" билан олти ойга мўлжалланган битим тузди ҳамда клубни Премьер-лигада жон сақлаб қолишига ёрдам берди.

"Асаларилар" "Аякс"нинг собиқ плеймейкерини олиб қолишни истамоқда, бироқ Эриксен нисбатан кучлироқ клуб сафига бориб қўшилишни истамоқда шекилли.


Жесси Лингард


Охирги жамоаси: Манчестер Юнайтед

Қизиқиш билдирмоқда: Вест Хэм, Ньюкасл, Тоттенхэм, Рома, Милан

Салкам йиллик умрини "қизил иблислар" билан бирга ўтказган клуб академияси тарбияланувчиси жамоани тарк этмоқда. Ўтган ёзда кўпгина клубларнинг таклифига қарамай, МЮ футболчини таркибда олиб қолганди. 2021 йил "Вест Хэм" таркибида ижара асосида тўп тепган футболчи ўзининг ҳақиқий қирраларини намойиш эта бошлаганди, аммо асл жамоасига қайтгач, яна захира ўриндиғи билан оға-ини бўла бошлади. 

Эҳтимол, Лингард жаҳон чемпионатига қадар ўйин амалиётини оширадиган клуб сафига қўшилса, ажабмас.


Усмон Дембеле


Охирги жамоаси: Барселона

Қизиқиш билдирмоқда: Челси, ПСЖ

Дембеле 2017 йил Дортмунднинг "Боруссия"сидан катта мақсадлар билан катта сумма эвазига "Барселона"га олиб келинганди.

Ҳали эндигина 25 ёшни қарши олган йигитчанинг ривожланишига бири иккинчисини етаклаб келган жароҳатлар тўсқинлик қилмоқда. Бироқ Хави қўл остидаги жамоада Усмон ажойиб паслари, дриблинги ҳамда рақиб ҳимоясини ёриб кира олиши билан маҳаллий мухлисларнинг ишончига қайтмоқда. 

Унинг бир неча бор жамоани тарк этиши мумкинлига ҳақида гапирилган бўлса-да, клуб президенти Жоан Лапорта ва бош мураббий Хави уни қолдиришга кўндириш эҳтимоли юқори.


Эдинсон Кавани


Охирги жамоаси: Манчестер Юнайтед

Қизиқиш билдирмоқда: Реал Мадрид, Арсенал, Атлетико Мадрид, Ювентус

Кавани МЮ сафида бир текис бўлмаган икки мавсумни ўтказди. 2020 йилнинг октябрь ойида ПСЖдан эркин агент сифатида ташриф буюрган 35 ёшли уругвайлик форвард илк мавсумда барча мусобақаларда 17 та гол урди. Криштиану Роналдунинг клубга келиши ҳамда жароҳатлар уни четга суриб қўйди. Ваҳоланки, унинг бой тажрибаси кўпгина баҳсларда асқотиши мумкин эди.


Фернандиньо


Охирги жамоаси: Манчестер Сити

Қизиқиш билдирмоқда: Ботафого, Фламенго, Коринтианс, Атлетико Параненс

37 ёшли таянч ярим ҳимоячиси якунланган мавсум Премьер-лигада 19 та учрашувда майдонга тушди ҳамда сўнгги беш мавсумда тўртинчи бор "Манчестер Сити"га чемпион бўлишида ёрдам берди.

"Шаҳарликлар" билан беш бор мамлакат чемпионлиги, олти марта лига кубоги ҳамда бир маротаба Англия кубогини қўлга киритган Фернандиньо ўз юртига қайтишни афзал кўрмоқда.


Луис Суарес


Охирги жамоаси: Атлетико Мадрид

Қизиқиш билдирмоқда: Ювентус, Астон Вилла, Севилья, Интер Майами

Тобора фахрийлар сафига киришга яқинлашаётган 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та гол урганига қарамай, "Ванда Метрополитано"ни тарк этиш арафасида турибди.

Уругвайлик футболчи ёшлигидаги сингари ҳаракатчан бўлмаслиги мумкин, бироқ унинг тажрибаси ва голни ҳис қилиш қобилияти ҳамон кўпгина рақибларни васвасага солиши мумкин.


Иско


Охирги жамоаси: Реал Мадрид

Қизиқиш билдирмоқда: Севилья, Арсенал, Тоттенхэм

Беш карра Чемпионлар лигаси ҳамда уч бор Ла Лига ғолиби "Сантьяго Бернабеу" билан хайрлашди. 

30 ёшли плеймейкер ҳали оёғини чўзиб, телевизор қаршисида ўтирадиган ёшга етгани йўқ, клуб ва терма жамоадаги ўрнини йўқотиб қўйган ярим ҳимоячи янги клубида аввалги даражасини қайтаришга уриниб кўрса керак.


Анхель Ди Мария


Охирги жамоаси: ПСЖ

Қизиқиш билдирмоқда: Ювентус, Барселона

Аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи француз клуби либосидаги сўнгги ўйинида "Мец"ни йирик — 5:0 ҳисобида мағлуб этилишида ҳисса қўшди ҳамда томошабинларнинг олқишлари остида мафтункор Париж билан хайрлашди.

34 ёшли футболчи ПСЖ сафида 295 ўйинда майдонга тушиб, 93 та гол урди. Шунингдек, клуб билан бирга 5 бор мамлакат чемпионлиги ҳамда қўшиб ҳисоблаганда 9 та мамлакат кубоги ва лига кубоги соҳибига айланди.

"Ювентус" ва "Барселона" айни дамда вингерни қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика