

Гуруҳ ғолиблари иккинчи ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйнашади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.
1/8 финал жуфтликлари:
"Ювентус" - "Тоттенхэм"
"Базель" - "Манчестер Сити"
"Порту" - "Ливерпуль"
"Севилья" - "Манчестер Юнайтед"
"Реал" - ПСЖ
"Шахтёр" - "Рома"
"Челси" - "Барселона"
"Бавария" - "Бешиктош"
1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 13-14 ва 20-21 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 6-7 ва 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Чемпионлар лигаси финал учрашуви 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.




