

Биласизми? Европа чемпионатлари тарихидаги энг совриндор жамоа Германия терма жамоаси ҳисобланади. Немислар уч маротаба олтин медаль, уч маротаба кумуш ва икки маротаба бронза медалини қўлга киритганлар.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари Евро-2016 ўйинларида "С" гуруҳида Шимолий Ирландия, Польша ва Украина терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганлар.



