

Хабарингиз бор, Европа чемпионатида айни пайтда учинчи ўрин учун ўйин ўтказилмайди.
Ушбу турнир тарихида сўнгги маротаба 1980 йили Италияда бўлиб ўтган чемпионатда бронза медали учун баҳс ўтказилган. Ўша ўйинда Чехословакия терма жамоаси мезбон - Италияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ва улар турнир тарихидаги энг сўнгги бронза медаллари соҳибига айланганлар.



