Европа чемпионатига қадар Германия термаси бошқаруви Клоппга ўтиши мумкин
10 сен 2023 12:35
Янгиликлар
Европа чемпионатига қадар Германия термаси бошқаруви Клоппга ўтиши мумкин
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Германия термаси бош мураббийлиги учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Евро-2024 арафасида Германия терма жамоаси Ханс-Дитер Флик қўл остида қониқарсиз ўйин ва натижалар қайд этмоқда. Шу сабабли мураббийнинг терма бошқарувидаги келажаги сўроқ остида турибди.
Маълумотларга қараганда, Германия термаси раҳбарияти Европа чемпионатига қадар бош мураббийликка Юрген Клоппни олиб келишни истамоқда. Бироқ унинг термада иш бошлаши эҳтимоли жуда паст баҳоланяпти.
Клоппнинг "Ливерпуль" билан келишуви 2026 йил ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар