

Ушбу мусобақага йўлланмани ололмаган Дания ўз тарихида 8 маротаба Европа чемпионатида иштирок этган. Улар умумий ҳисобда 27 ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 14 тасида мағлубиятга учрашган. Даниянинг бу кўрсаткичи ҳозирча энг ёмони бўлиб турибди. Энг қизиғи, Дания ўтказилган 27 ўйиндан фақатгина 7тасида ғалаба нашидасини суришган.
Шунингдек, Дания 1992 йилдаги қитъа чемпионатида бош совринни қўлга киритганди.
Даниянинг Европа чемпионатларидаги тўплар нисбати: 30-43.



