Европа Чемпионати очилиш учрашувини ким бошқариши маълум

Omonjon To`xtamirzayev
13 июн 2024, 19:45
Эртага, 14 июнь тунда Евро-2024 очилиш учрашуви бўлиб ўтади.

Германия ва Шотландия терма жамоалари иштирокидаги очилиш ўйинининг бош ҳаками этиб франциялик Клеман Тюрпен тайинланди.

Унга қанотларда Николя Дано ва Бенжамен Паж ёрдам беради. Захира ҳаками — Франсуа Летексье. "VAR"да — Жером Бризар.

Беллашув Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади ва Ўзбекистон вақти билан 23:59да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UEFA