UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Еврокубоклар оралиғида: А Серия 26-тури учун превью Янгиликлар

Еврокубоклар оралиғида: А Серия 26-тури учун превью

Италия А Серияси 26-тур ўйинлари бошланмоқда.

"Интер" — "Салернитана"

Ачербининг жароҳати бор, шундай экан унинг ўрнида мудофаа марказида Де Врей ўйнайди. Шунингдек Куадрадо ҳали ҳам тикланмоқда, Фраттези эса асосий таркибда майдонга чиқиши ва Мхитаряннинг ўрнини эгаллаши мумкин. Инзаги шунингдек Лаутаро ва Тюрамнинг таътил беришни, уларнинг ўрнига Арнаутович ва Алексисни туширишни режалаштирмоқда. Ливерани таркибни ўзгартиришига тўғри келади, айниқса Пирола, Фасио ва Гьомбер ва Брдаричнинг дисквалификацияси сабаб. Асосий таркибга Боатенг ва Манолас чиқиши, олдинда эса Вайсман пайдо бўлади.

"Интер" ўтган сафар меҳмонда жавобсиз 4та тўп киритганди, "нерадзурри" ҳозир ҳам ушбу ўйинда фаворит. Улар ўртасидаги класс катта, "Салернитана" эса мезбонларнинг Чемпионлар лигаси доирасидаги "Атлетико" билан ўйинга эътибор қаратишларига умид қилади.


"Наполи" — "Женоа"

Марио Руй жароҳатдан сўнг қайтиши керак, дисквалификация қилинган Жуан Жезуснинг ўрнини эса Натан эгаллайди. Осимхен таркибга қайтди, аммо унинг асосий таркибда чиқиши қийин, захирадан эса тушиши мумкин. Маттуро ва Хапс ҳали ҳам жароҳатда, Де Винтер эса мудофаа марказига қайтиши керак. Умуман олганда, "грифонлар"дан жароҳат кутиб бўлмайди, марказда яна Стротман ва Бадель ўйнайди, ҳужумда эса Реттеги ва Гудмундсонга ишонч билдирилади.

Жамоалар илк даврада Генуяда 2-2 ҳисобида дуранг ўйнашганди, ҳозирда эса "Наполи" ўз уйида борини беради. Улар ўйин бўйича ўсишмоқда, аммо бу натижада ўз аксини топмаяпти. "Наполи"га "грифонлар"нинг кучли мудофаасини ҳисобга олганда қийин бўлади.


"Верона" — "Ювентус"

Сафга Суслов қайтиши керак, Круз эса ўйинни ўтказиб юборади. Марко Барони ҳужумда Свидерски ва Нослина жуфтлигини ўйнатади ва бу жуда ҳам қизиқарли қарор бўлади. Сариқ карточкалар сабаб ўйинни Бремер ўтказиб юборади ва бу "Ювентус" учун жуда ёмон хабар. Катта эҳтимол билан уни Ругани алмаштиради. Влахович ўйнашга тайёр, аммо катта эҳтимол билан захирадан ўйинга қўшилади, шундай экан ҳужумда Милик ва Кьеза тушиши керак, уларга ортдан Локателли ва Рабьо ёрдам беради.

"Ювентус" ўтган сафар ўз уйида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган, бу ўйинда ҳам "кекса синьора" фаворит ҳисобланади. Жамоа энг яхши формасида бўлмаса ҳам ғалаба учун барча ишни қилиши керак, йўқса юқори ўринлар учун кураш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.


"Удинезе" — "Кальяри"

Жароҳат сабаб Бийол ва Эбоссуэ ўйнамайди, Деулофеу захирадан бўлса ҳам майдонга тушиши керак. "Кичик зебралар" ҳужумда Лукка ва Товенга ишонч боғлайди. Раньери учун Шомуродовнинг жароҳатдан қайтгани яхши хабар бўлди, Элдорнинг асосийда тушиш эҳтимоли паст, аммо ўйин давомида майдонда кўриниш бериши мумкин, Манкозу ва Ористано эса аниқ ўйнамайди, шунингдек Суламени ва Хацидиснинг ўйини сўроқ остида.

Уларнинг А Сериядаги ўтган ўйини анча зерикарли бўлган ва мухлислар Сардинияда голлар кўришмаганди. Бу сафарги ўйин анча қизиқ ва ёрқин бўлишига ишончим комил. "Удинезе" ҳозирда ажойиб формада ва кўп ҳужум қилади, "Кальяри" эса меҳмонда яхши ўйнашни бошлаши керак, бу жиҳат "оролликлар"да жуда ҳам оқсамоқда.


"Монца" — "Милан"

Гомез дисквалификация қилинган, Капрари эса жароҳатидан сўнг тикланмоқда, аммо умуман олганда Палладино жиддий ўзгаришларга қўл урмайди. Ҳужумда яна Мота ва Карбони жуфтлигини кутамиз, уларга Кальпани ортдан ёрдам беради. Калабрия жароҳат олди, шундай экан унинг ўрнини Флоренци эгаллайди. Пиоли учун жароҳатдан сўнг сафга қайтган ва ўйинда ҳаракат қилиш эҳтимоли катта бўлган Тиаунинг сафга қайтиши ажойиб янгилик бўлди, шунингдек Рейдерс дисквалификациядан сўнг қайтади, умуман олганда ҳужумда одатий Леао-Жиру-Пулишич учлигини кўрамиз.

"Милан" ўтган сафар ҳеч қандай муаммосиз рақибини 3-0 ҳисобида мағлуб этди, улар айни пайтдаги қарама-қаршиликда ҳам яққол фаворит ҳисобланишади. "Монца"нинг муаммолари фонида Стефано Пиоли шогирдларида яна ғалаба учун яхши имконият бор деб ўйлайман, бундан ташқари таркиб нормаллашмоқда, етакчилар эса яхши формада.


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика