UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Маркус Рашфорд ёзда МЮни тарк этиши мумкин. Унинг эҳтимолий жамоаси ҳам маълум  0 09:45Мавсумдаги илк Эл Классико АҚШда бўлиб ўтади  0 09:18Мамардашвили, Микаутадзе, Муcиала, Родри, Пепе - LʼEquipe Евро-2024 гуруҳ босқичининг рамзий жамоасини тузди  2 09:14Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси ўй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди"  7 08:49Начо «Реал Мадрид»ни нима сабабдан тарк этганини тушунтирди  2 08:21Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  4 07:54Копа Америка. Уругвай иккинчи турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:27Копа Америка. Мезбонлар кутилмаганда мағлуб бўлишди  6 01:48Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин  2 01:23Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"  3 01:11Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман  18 00:50Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"  16 00:20Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди  1 23:43Германия терма жамоаси футболчилари Евродаги мукофот пулларининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам бериш учун хайрия қилади  1 23:26"Ювентус"нинг ўтган мавсум гол уролмаган ҳужумчиси А Сериянинг бошқа клубига ўтади  2

Евро-2024. Никлас Фюллькругнинг голи Германияни биринчи ўринда сақлаб қолди Янгиликлар

Евро-2024. Никлас Фюллькругнинг голи Германияни биринчи ўринда сақлаб қолди

Тез орада Евро-2024 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Швейцария — Германия учрашуви бўлиб ўтди.

Швейцария – Германия 1:1
"Дойче банк Парк" стадиони
Голлар
: 1:0 – 28 Ндойе, 1:1 – 90+2 Фюллькруг.

Швейцария – Зоммер, Видмер, Родригес, Шер, Аканджи, Эбишер, Джака, Фройлер, Ридер (Варгас, 65), Ндойе (Амдуни, 65), Эмболо (Дуа, 65).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Шлоттербек, 61), Миттельштедт (Раум, 61), Кроос, Гюндоган, Андрих (Байер, 65), Виртц (Сане, 76), Киммих, Хавертц, Мусиала (Фюллькруг, 76).

Огоҳлантиришлар: Ндойе (25), Та (38), Джака (67), Видмер (81).


Швейцария

Дан Ндойе - 28'

Чемпионат Европы. Группа A . 3-тур

24/06/2024, 00:00

1
:
1
Тугади

Германия

Никлас Фюллькруг - 90'

Стадион: Deutsche Bank Park, 46685 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
25'  Дан Ндойе
28'  Дан Ндойе
28'  Ремо Фройлер
65'  Фабиан Ридер (Рубен Варгас)
65'  Дан Ндойе (Зеки Амдуни)
65'  Брель Эмболо (Квадво Дуа)
66'  Гранит Джака
81'  Сильван Видмер
17'  Роберт Андрих
38'  Джонатан Та
61'  Джонатан Та (Нико Шлоттербек)
61'  Максимилиан Миттельштедт (Давид Раум)
65'  Роберт Андрих (Максимилиан Байер)
76'  Джамал Мусиала (Никлас Фюллькруг)
76'  Флориан Вирц (Лерой Сане)
90'  Никлас Фюллькруг
90'  Давид Раум



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Лерой Сане марказда тўпни олдириб қўйди ва шу паллада Даниэль Орсато финал ҳуштагини чалди! Мағлубиятдан қутилиб қолган Германия плей-оффга биринчи ўриндан чиқди!  

90+4-дақиқа. Швейцария терма жамоаси ҳужумга ташланди. Аммо узатмадаги хато туфайли уриниш охирига етмай қолди. 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Никлас Фюллькруг Германияни эҳтимол мағлубиятдан қутқариб қолмоқда!

90-дақиқа. Ўйиннинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди!

84-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Кай Хаверц елкаси билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.  

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Сильван Видмер қанотда Раумга нисбатан очиқчасига фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

76-дақиқа. Ўзгаришлар! Вирц ва Мусиала ўрнига Никлас Фьюлкрюг ҳамда Лерой Сане жангга ташланди.

Германия мусобақадаги илк муаммога дуч келди ва ҳозирча уни қандай ҳал қилиш мумкинлигини топа олмаяпти. 

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Агрессив ҳаракати учун Жакага сариқ кўрсатилди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Андрих ўрнига Максимилиан Байер жангга қўшилди.

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Эмболо, Ндойе ва Ридер ўрнига Рубен Варгас, Квадво Дуа ҳамда Зеки Амдуни ўйинга қўшилди.   

64-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Кай Хаверц зарба берди, лекин яна ноаниқ. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! Жонатан Та ўрнига Нико Шлоттербек, Максимилиан Миттельштадт ўрнига Дэвид Раум майдонга туширилди.   

60-дақиқа. Германия навбатдаги бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади. 

57-дақиқа. Сариқ карточкаси бор Жонатан Та тўп учун курашда Эмболога нисбатан фол ишлатди, деб топилди. Ҳимоячи бундай қарордан норози.  

55-дақиқа. Тони Кроос кучли зарба берди, аммо мўлжалда адашди. 

50-дақиқа. Вирцнинг ажойиб узатмасидан кейин Мусиала қулай имкониятга эга бўлди ва зарба берди, лекин Зоммер ўз ўрнида.  

48-дақиқа. Рюдигер, Та ва Андрих биргаликда Эмболони зарарсизлантиришди!

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2-дақиқа. Бўлди, Орсато бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+1-дақиқа. Германия терма жамоаси ҳеч қаерга шошмаяпти. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Германиянинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. 

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Жонатана Та жуда баланд сакраб, Эмболога нисбатан хавфли ҳаракат қилгани учун карточкага лойиқ кўрилди.  

36-дақиқа. Швейцария футболчилари немисларнинг яна бир уринишини ортиқча муаммосиз йўққа чиқаришди. 

33-дақиқа. Андрихнинг яна бир зарбасидан кейин тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасини Кроос амалга оширди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

28-дақиқа. ГООООООЛ! Ремо Фройлернинг узатмасидан кейин ҳозиргина сариқ олган Дэн Ндойе тўпни дарвозага йўллади. 

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Дэн Ндойе ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

20-дақиқа. Швейцария олдинга ўтди. Стандарт вазиятдан наф чиқмади. 

Ҳисоб ўзгармади ва ўйин давом этади. 

Аммо, лекин, бироқ... "VAR" ишга тушди ва Орсатони экран олдига чақирди. Италиялик ҳакам Мусиала чиндан ҳам голдан бироз аввал ўйин қоидасини бузганини қайд этди. 

17-дақиқа. ГОООООООЛ! Андрих узоқ масофадан зарба бериб, ҳисобни очди!

15-дақиқа. Жака тўп учун курашда Кроосга нисбатан қоидани бузди.

13-дақиқа. Ману Нойер ишончли ҳаракат қилиб, жарима майдончасига ёриб кираётган рақиби тўпга эга чиқа олмаслигини таъминлади.  

12-дақиқа. Кай Хаверц жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамга юзланиб, пенальти белгиланиши кераклигини уқтирмоқчи. 

10-дақиқа. Германия тўпни назорат қилмоқда. 

5-дақиқа. Майдон марказида немислар ўйин қоидасини бузишди. 

3-дақиқа. Швейцария дарҳол жавоб берди, лекин бу сафар ҳам бурчак зарбаси наф келтирмади. 

2-дақиқа. Германия термаси бурчак зарбаси ишлаб олди, лекин дарвозаси томон йўлланган зарба Зоммерга муаммо туғдирмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди ва мадҳиялар жаранг сочмоқда. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
24 июн 02:02:55
Özil10
O’yinla bir vaqtda bosa qiyinakan yana bitta kanal kere bovotti
+2   
24 июн 00:54:43
Oliver Kan
Andrixni goʻl urgan holatida raqib toʻpdan uzilgandan keyin qoʻpollik ishlatildi bunday vaziyatda goʻl inobatga olinmasmidi yokiy men adashyabmanmi
+2   
24 июн 00:48:01
Oliver Kan
Germaniyada xujumda soʻngi nuqtani qoʻyadigan klozze gomes kabi futbolchi yoʻq
+2   
24 июн 00:46:13
Oliver Kan
Musiala toʻpni oʻzida koʻp ushlab qolyabdi
+1   
24 июн 11:26:23
barselona7
BOBIRBEK_URINOV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан ота онани хакорат киладиган "эксперт"га номеримни бергандим тел килолмадинг. Кейин Швейцария деб Янги Узбекистондаги санга ухшаган экспертлар узгартирди. Илгари Шведцария деб ёзиларди. Ман сани бирор марта хакорат килмаганман. Ота-онангни кушмаганман! Камрок гапир ман билан учакишмагин.
Шведцария деб сан ўқиган мактабда ўқитилгандир. Илгари ҳам ҳозир ҳам Швейцария деб ёзилади. Кейин ман онадан кетмадим қаттиқ гапирган бўлишим мумкин аммо онадан кетмайман. Ундан ташқари номерингни ҳам бермагансан. Ундан ташқари ман ёзган нарсага тумшуғингни тиққанинг учун қаттиқ гапиргандирман аммо онадан кетмаганман. Қўрқадиган жойим йўқ аммо туҳмат қилганинг учун айтяпман.
+1   
24 июн 10:24:43
,Хаqiqiy Kazim.
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айрим чичқоқлар Швейцария сўзини яъни бутун бошли давлат номини тўғри ёзолмайди. Яна бошқаларни фикрига аралашиб "эксперт" деганига бало борми. Чаласавод "эксперт".
Бир тийинга киммат пикр
+1   
24 июн 08:20:20
barselona7
Айрим чичқоқлар Швейцария сўзини яъни бутун бошли давлат номини тўғри ёзолмайди. Яна бошқаларни фикрига аралашиб "эксперт" деганига бало борми. Чаласавод "эксперт".
+1   
24 июн 01:46:12
Лутфулла
Агар Германия гурухда иккинчи урин билан чикса Албания, Италия ёки Хорватия билан уйнайди.
+1   
24 июн 00:50:07
Oliver Kan
Oʻyindan shuni hulosa qilish mumkinkiy nemislar hamma aytganchalik ja unaqa kuchlimas
   
24 июн 14:11:01
barselona7
BOBIRBEK_URINOV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Учакишмагин топиш кийин эмас сани! Мандан узокрок юргин. Хамма ёзганинг турибти манга камрок сайрагин! Ман факат Худодан куркаман! Куркмаганингда телефон килардинг! Ит хурар карвон утар! Хохлаганингча акиллайвер! Лекин кайтиб ота-онани тикмагин! Ёзиш хакида сайрайсан узингам никингни тугирлаб куйгин. Канака ёзилиши кутогимга хохласа Швед ёзасам хохласам бошка сан нам тортадиганга ёзмасам булди. Кайтиб отам ёки онам хакида ёзма узокрок юр мандан "КУРКМАС"вой сайтда утириб сайраш бошка хаёт бошка. Саломат булгин! Ота-онангни асрагин.
Туҳмат қилма ҳезим. Қачон ота-онангдан кетдим. Қачон телефон ёздинг манга. Ман санга бир-икки марта ёзганим қаттиқ гап бўлиши мумкин аммо ота онангдан кетмаганман. Ўшанда ҳам сассиқ бурнингни ҳамма жойга тиқиб юриб бировларни ёзганига аралашганинг учун эди. Худодан қўрқ туҳмат қилма.
   
24 июн 12:49:33
BOBIRBEK_URINOV
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шведцария деб сан ўқиган мактабда ўқитилгандир. Илгари ҳам ҳозир ҳам Швейцария деб ёзилади. Кейин ман онадан кетмадим қаттиқ гапирган бўлишим мумкин аммо онадан кетмайман. Ундан ташқари номерингни ҳам бермагансан. Ундан ташқари ман ёзган нарсага тумшуғингни тиққанинг учун қаттиқ гапиргандирман аммо онадан кетмаганман. Қўрқадиган жойим йўқ аммо туҳмат қилганинг учун айтяпман.
Учакишмагин топиш кийин эмас сани! Мандан узокрок юргин. Хамма ёзганинг турибти манга камрок сайрагин! Ман факат Худодан куркаман! Куркмаганингда телефон килардинг! Ит хурар карвон утар! Хохлаганингча акиллайвер! Лекин кайтиб ота-онани тикмагин! Ёзиш хакида сайрайсан узингам никингни тугирлаб куйгин. Канака ёзилиши кутогимга хохласа Швед ёзасам хохласам бошка сан нам тортадиганга ёзмасам булди. Кайтиб отам ёки онам хакида ёзма узокрок юр мандан "КУРКМАС"вой сайтда утириб сайраш бошка хаёт бошка. Саломат булгин! Ота-онангни асрагин.
   
24 июн 08:44:55
MIRZAYEV O'KTAMJON
Oliver Kan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Musiala toʻpni oʻzida koʻp ushlab qolyabdi
Ha Musiala o'zida ko'p to'pni olib yurar ekan) Bir vaziyyatda Gyondogan ga uzatsa va Gyondogan ochiq xolatda edi va go'l utib ketadigon xolatda edi lekin uzatmadi.
-1   
24 июн 00:30:53
BOBIRBEK_URINOV
ДАВАЙ ШВЕДЦАРИЯ!!!
-2   
24 июн 09:05:19
BOBIRBEK_URINOV
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айрим чичқоқлар Швейцария сўзини яъни бутун бошли давлат номини тўғри ёзолмайди. Яна бошқаларни фикрига аралашиб "эксперт" деганига бало борми. Чаласавод "эксперт".
Сан ота онани хакорат киладиган "эксперт"га номеримни бергандим тел килолмадинг. Кейин Швейцария деб Янги Узбекистондаги санга ухшаган экспертлар узгартирди. Илгари Шведцария деб ёзиларди. Ман сани бирор марта хакорат килмаганман. Ота-онангни кушмаганман! Камрок гапир ман билан учакишмагин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика