UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  0 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  6 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2

Евро-2024 саралаш босқичига қура ташлаш учун саватчалар эълон қилинди Янгиликлар

Евро-2024 саралаш босқичига қура ташлаш учун саватчалар эълон қилинди

Тез орада жамоалар ўз рақибларини билиб олишади.

2024 йилги Европа чемпионатига қуръа ташлаш маросими 9 октябрь куни Франкфуртда бўлиб ўтади. УEФАга аъзо 55 та ассоциациядан 53 таси Евро-2024 саралашида иштирок этади. Мезбон Германия терма жамоаси эса тўғридан-тўғри финалга йўл олди.

Евро-2024 қуръаси учун саватчалар

1-саватча (Миллатлар Лигаси финалчилари): Нидерландия, Хорватия, Испания, Италия.

1-саватча: Дания, Португалия, Бельгия, Венгрия, Швейцария, Польша.

2-саватча: Франция, Австрия, Чехия, Англия, Уэльс, Исроил, Босния ва Герцеговина, Сербия, Шотландия, Финляндия.

3-саватча: Украина, Исландия, Норвегия, Словения, Ирландия, Албания, Черногория, Руминия, Швеция, Арманистон.

4-саватча: Грузия, Греция, Турция, Қозоғистон, Люксембург, Озарбайжон, Косово, Болгария, Фарер ороллари, Шимолий Македония.

5-саватча: Словакия, Шимолий Ирландия, Кипр, Беларусь, Литва, Гибралтар, Эстония, Латвия, Молдова, Мальта.

6-саватча: Андорра, Сан-Марино, Лихтенштейн.

Миллатлар Лигасининг тўртта финалчиси (Италия, Испания, Голландия, Хорватия) махсус саватга жойлаштирилади ва жами 5 та жамоадан иборат A-D гуруҳларига бўлиб юборилади. Улар саралашнинг 10 та эмас, 8 та ўйинида қатнашишади.

Евро-2024 финал босқичида 10 та саралаш гуруҳидан энг яхши 2 та жамоа Германия терма жамоаси сафига қўшилади ва плей-оффда учта йўлланма ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика