

Жума оқшомида Санкт-Петербург шаҳрида Швейцария ва Испания терма жамоалари Европа чемпионати ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.
"Қизил фурия" саккизинчи дақиқадаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Хорди Албанинг зарбасидан кейин Денис Закария тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди.
Евро-2020'да автоголлар сони бўйича ғайритабиий натижа қайд этилмоқда. Денис Закарианинг голи жамоасига хурсандчилик келтирмайдиган 10-гол муаллифи бўлди. Турнир тарихида бу натижа антирекорд саналади.



