UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  3 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1

Евро-2020. Испания пенальтилар сериясида Швейцарияни енгди ва ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Евро-2020. Испания пенальтилар сериясида Швейцарияни енгди ва ярим финалга йўл олди

Европа чемпионати чорак финалидан ўрин олган Швейцария — Испания ўйини бўлиб ўтди.

Швейцария – Испания 1:1 (пенальтилар серияси 1:3)
Голлар
: 0:1 – 8, автогол Закария, 1:1 – 68 Шакири.

Швейцария – Зоммер, Родригес, Аканджи, Эльведи, Видмер (Мбабу, 100), Закария (Шер, 100), Фройлер, Цубер (Фасснахт, 90), Шакири (Соу, 81), Сеферович (Гавранович, 82), Эмболо (Варгас, 23).

Испания – Унаи Симон, Пау Торрес (Тиаго Алькантара, 113), Аспиликуэта, Лапорт, Альба, Сарабия (Ольмо, 46), Бускетс, Педри (Родри, 119), Коке (Льоренте, 90), Ферран Торрес (Ойарсабаль, 90), Мората (Жерар Морено, 54).

Огоҳлантиришлар: Видмер (67), Лапорт (90), Гавранович (120).

Четлатиш: Фройлер (77).


Швейцария

Джердан Шакири - 68', Марио Гавранович - 121'

ЕВРО - финал . 1/4-тур

02/07/2021, 21:00

4
:
2
Тугади

Испания

Денис Закария - 8', Дани Ольмо - 121', Жерар Морено - 121', Микель Ойарсабаль - 121'

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 24764 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
120'
23'  Брель Эмболо (Рубен Варгас)
67'  Сильван Видмер
68'  Джердан Шакири
68'  Ремо Фройлер
77'  Ремо Фройлер
81'  Джердан Шакири (Джибриль Соу)
81'  Харис Сеферович (Марио Гавранович)
90'  Стивен Цубер (Кристиан Фасснахт)
100'  Сильван Видмер (Кевин Мбабу)
100'  Денис Закария (Фабиан Шер)
120'  Марио Гавранович
8'  Денис Закария
46'  Пабло Сарабия (Дани Ольмо)
54'  Альваро Мората (Жерар Морено)
90'  Коке (Маркос Льоренте)
90'  Эмерик Ляпорт
91'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
113'  Пау Торрес (Тиаго Алькантара)
119'  Педри (Родриго Эрнандес)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Шундай қилиб, дахшатли учрашув якунига етди ва икки ажойиб жамоа тўқнашувида испанлар ғолиб бўлди.  

Тўққизинчи зарба, тўп олдида Оярсабаль... Агар Микель гол урса барчаси тугайди. ГОООООООООЛ! Испания ЕВРО ярим финалида!

Саккизинчи зарба, тўп олдида Варгас... Буни отини тажрибасизлик дейилади... Швейцария вакили тўпни дарвоза устидан ошириб, ўтказиб юборди.  

Еттинчи зарба, тўп олдида Херард Морено... Ишончли зарба, дарвозабонга умуман имкон қолдирилмади ва ГОЛ! Испания олдинга чиқиб олди.    

Олтинчи зарба, тўп олдида Аканжи... Ҳимоячининг зарбаси ва яна гол эмас. Унаи Симон иккинчи пенальтини қайтармоқда.   

Бешинчи зарба, тўп олдида Родри... Ўзи пенальти тепиш учун майдонга тушган футболчи гол ура олмади. Унинг зарбаси очиқчасига қовушмади.  

Тўртинчи зарба, тўп олдида Фабиан Шер... Унаи Симондан СЕЙВ ва барчаси яна бошидан бошланмоқда.  

Учинчи зарба, тўп олдида Ольмо... Данидан супер зарба ва ГОЛ!

Иккинчи зарба, тўп олдида Гавранович... Ишончли зарба ва ГОЛ!

Биринчи зарба, тўп олдида Бускетс... ЙЎҚ! Посбонни алдаган Серхио дарвоза устунини пойлади... Ана бўлмасам...

Мусобақадаги биринчи экстра-таймлар ҳам менга насиб қилганди, энди ЕВРОдаги биринчи пенальтилар серияси... Ҳаяжонли дақиқалар...

Кетма-кет иккинчи учрашувда 120 дақиқадан ҳаракат қилган жамоалар жангида ким ғолиб бўлади? Савол ҳамон очиқлигича қолмоқда. 

120+2-дақиқа. Охирги уринишда зарба ҳам ноаниқ чиқди ва Оливер ҳуштак чалиб, жамоалар ғолиб номини ўн бир метрлик зарбалар сериясида аниқлашларини маълум қилди.   

120+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Гавранович сариқ карточка ишлаб олди ва эҳтимолий кейинги ўйинни ўтказиб юборади. 

120-дақиқа. Экстра-таймнинг асосий вақтига ҳам 1 дақиқа қўшиб берилди.  

119-дақиқа. Ўзгариш! Педри ўрнига Родри майдонга тушди. Катта эҳтимол билан таянч ярим ҳимоячиси пенальтилар серияси учун ўйинга ташланди.

118-дақиқа. Херард Морено қулай вазиятга чиқа олди, аммо зарбаси ўта кучсиз чиқди.   

116-дақиқа. Кетма-кет вазиятлар, лекин ё дарвозабон, ёки ҳимоячилар тўп дарвозага бориб тушишига имкон беришмаяпти. Швейцария термаси аъзоларига қойил қолмай илож йўқ. 

114-дақиқа. Айни дақиқага келиб, испанлар 23 маротаба рақиб дарвозаси томонга зарба йўллашибди. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич эса 29 - 71 % табиийки испанлар фойдасига.

113-дақиқа. Ўзгариш! Пау Торрес ўрнига Тьяго Алькантара майдонга туширилди.   

112-дақиқа. Яна Ольмо ва у яна жарима майдони марказидан зарба йўллади, аммо ҳимоячига теккан тўп, майдонни тарк этди.  

111-дақиқа. Жарима майдони марказидан Дани Ольмо зарба берди, уриниш кучсиз бўлсада, хавфли бўлиши мумкин эди, бироқ Зоммер яна жой танлашда ажойиб ўйин кўрсатди. 

110-дақиқа. Маркос Льорентеда имконият бўлиши мумкин эди, лекин "Атлетико" вакили ўзи истагандек зарба бера олмади.  

109-дақиқа. Қанотда Педрининг фаоллиги оқибатида тўп Испания назоратига ўтди.   

108-дақиқа. Пау Торрес захирадан майдонга тушган Кевин Мбабуга имконият қолдирмади. 

Кичик танаффусда бугун жамоасига ёрдам бера олмаётган сардор, ярим ҳимоячи Гранит Жака нутқ сўзлади ва барчани руҳлантиришга, охиргача курашишга ундади. Ажойиб ҳолат, футбол мана шундай лаҳзалари билан ҳам қадрлидир.

106-дақиқа. Оярсабалнинг навбатдаги зарбаси ва Зоммер бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди.  

Швейцария бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда ва ҳозирча буни яхши уддаламоқда.  

105-дақиқа. Биринчи қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.  

105-дақиқа. Швейцариянинг ҳужумга ўтишга бўлган уриниши омадсиз чиқди. Мбабу ортга қайтмоқда. 

104-дақиқа. Бурчакдан узатма, тўп учун курашда дарвозабон ва Херард Морено тўқнашиб кетишди, ўйин тўхтатилди. 



103-дақиқа. Хавфли вазият! Микель Оярсабалнинг ажойиб зарбасидан кейин Зоммердан навбатдаги сейв.  

101-дақиқа. Хавфли вазият! Морено жуда яқин масофадан зарба берди, аммо Ян Зоммер бу сафар ҳам жамоадошлари жонига оро кирди. 

100-дақиқа. Ўзгаришлар! Сильван Видмер ва Денис Закария учун ўйин якунланди. Кевин Мбабу ва Фабиан Шер майдонга туширилди. 

100-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Херард Моренонинг зарбаси қовушмади, акс ҳолда биз учинчи голни кўришимиз мумкин эди. 

99-дақиқа. Испанлардан тики-така ва Льорентенинг зарбасини ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди. 

Узатмадан кейин рақиб жарима майдончаси ичида Пау Торрес зарба беришга имкон топа олмади. 

98-дақиқа. Тўпга ета олмаган Сильван Видмер Ольмонинг оёғига зарба бериб юборди.  

97-дақиқа. Хавфли вазият! Дани Ольмонинг зарбасидан кейин яна рикошет ва тўп дарвозага бориб тушишига сал қолди. Яна рикошетдан кейин автогол бўлса, Петкович шогирдларига жуда ҳам алам қилиши турган гап эди.   

Бурчак зарбасидан кейин Маркос Льоренте ниятига ета олмади. 

96-дақиқа. Хорди Альбанинг кучли зарбасини Зоммер анча хотиржам қайтариб юборди.  

95-дақиқа. Тўпни олиб қўйишни уддалаган Швейцария термаси аъзолари қарши ҳужумга ўтишига узатмадаги хато йўл қўймади.    

93-дақиқа. Вааауув! Хорди Альбанинг узатмасидан кейин Херард Моренога бу сафар энди Аканжи ҳам ҳалақит қила олмасди, аммо ҳужумчи мўлжалда адашди.   

92-дақиқа. Луис Энрике шогирдлари рақиб дарвозасига ўнг қанотдан йўл излашмоқда ва ҳар сафар Аканжи хавфни бартараф этмоқда. 

Ҳар икки жамоада гол уриш учун 30 дақиқа вақт бор.

91-дақиқа. Гавранович ўйинни бошлаб берди.  

Ян Зоммер жамоадошларини руҳлантиришга уринмоқда. 

Ўзгариш! Қўшимча бўлимлар олдидан Испания таркибида Ферран Торрес ўрнига Микель Оярсабаль ўйинга қўшилди. 

Бироз танаффус ва экстра-таймлар гувоҳига айланамиз.

90+4-дақиқа. Маркос Льоренте ўйиннинг асосий вақтидаги охирги вазиятда рақибига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди ва шу паллада Майкл Оливернинг асосий вақт дуранг билан якунланганини билдирувчи ҳуштаги чалинди.   

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Эмерик Льяпорт қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди. 

90+2-дақиқа. Ўзгариш! Швейцария устози ҳам ўйинчи алиштиришга қарор қилди. Стивен Цубер ўрнига Кристиан Фасснахт ўйинга қўшилди.   

90+1-дақиқа. Ўзгариш! Майдонга Коке ўрнига Маркос Льоренте туширилди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа.Родригес чуқур нафас олиб, тўп билан анча олдинга ҳаракатланди, кейин қарама-қарши қанотга узатмани амалга оширди, аммо шериги тўпни тўхтата олмади.

88-дақиқа. Швейцариянинг хавфли ҳужумини Хорди Альба фаоллик кўрсатиб, қайтариб қолди, кейин бўйнига Гаврановичдан тирсак билан берилган зарбани қабул қилиб олишга мажбур бўлди.  

86-дақиқа. Ўйин картинасини тасаввур қилиш учун ҳозир Эмерик Льяпорт дарвозадан тахминан 30 метрлар масофадан бемалол зарба бераётганини билиш етарлидек.   

84-дақиқа. Навбатдаги ҳужум, навбатдаги зарба, унинг муаллифи Херард Морено, лекин тўп тўғри Ян Зоммер турган нуқтага учиб борди.  

83-дақиқа. Ферран Торрес тўп учун курашда Сильван Видмерга нисбатан қўпол ўйнади.   

Испания энди босимни янада кучайтириши ва барчасини асосий вақтда ҳал қилишга уриниши турган гап. 

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Харис Сеферович ва Жердан Шакири ўрнини Марио Гавранович ва Жибриль Соуга бўшатиб беришди. 

80-дақиқа. Швейцария ўнг қанотдан олдинга ўтишга ва имкон қадар тўпни кўпроқ вақт давомида ўз дарвозасидан узоқроқда ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. 

77-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Марказда Моренога нисбатан кескин "подкати" учун Ремо Фройлерга қизил рангдаги карточка кўрсатилди.   

76-дақиқа. Педрининг узатмасидан кейин Дани Ольмо жарима майдонига ёриб кирди, лекин фақатгина бурчак зарбаси. 

74-дақиқа. Дани Ольмо жарима майдонига кираверишда рақибини алдай олмади. 

72-дақиқа. Испанлар бироз карахт ҳолатга тушиб қолгандек... Рақиб камроқ тўп билан муомалада бўлаётганига қарамай, иккинчи бўлимда айниқса тикка дарвоза томонга ҳаракат қилишга уринмоқда.    

Буёғи янада қизиқарли бўлиши аниқ. Учрашув якунланишига 20 дақиқача вақт қолмоқда. Буёғига йўл қўйилган хато жамоани уйига равона бўлишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

70-дақиқа. Голдан руҳланган Швейцария яна хавфли вазият яратиши мумкин эди, аммо Шакирининг узатмасидан кейин Унаи Симон тўпга чиқиб келиб, уни узоқроққа тепиб юборди. 



68-дақиқа. ГОООООООООЛ! Шакири ҳисобни тенглаштирмоқда! Ҳимоячилардан яна бир совға ва тажрибали ярим ҳимоячи рақибларини кечирмади. 

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Сильван Видмар майдон марказида жуда кескин ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

64-дақиқа. Унаи Симон дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.   

63-дақиқа. Испания бурчак зарбасини амалга оширди. 

59-дақиқа. Ферран Торрес стандарт вазиятдан кейин жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, зарба беришни уддалади, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

56-дақиқа. Уххх! Закариянинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Бу ҳолатда Унаи Симон ҳам жамоасига ёрдам бера олмасди.  

55-дақиқа. Эмерик Льяпорт сакраган ҳолатда, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

54-дақиқа. Ўзгариш! Альваро Мората ўрнига Херард Морено майдонга туширилди. 

50-дақиқа. Захирадан ўйинга қўшилган Дани Ольмо қанотда ҳимоячини чалғитди ва узатмани амалга оширди, аммо Кокенинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.  

49-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни Моратадан олиб қўйишди ва қарши ҳужумни бошлашаётганида Сесар Аспиликуэта Стивен Цуберга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам Майкл Оливер бу ҳаракат сариқ карточкага лойиқ эмас деб топди.  

48-дақиқа. Бурчак зарбаси. Швейцария ўйиндаги 8-бурчак зарбасини амалга оширди, аммо бу сафар ҳам самара чиқара олмади.  

Вазият якунига етгач, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам қайд этди.  

47-дақиқа. Тезкор ҳужум Моратанинг узатмаси ва айнан Дани Ольмо зарба йўллади, Зоммер ўрнида.   

Ўзгариш! Испания таркибида ўзгариш бўлганини қайд этиш лозим. Дани Ольмо ўйинга қўшилди, у Пабло Сарабияни алиштирди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди. Уни Сеферович бошлаб берди. 

Ҳозирча бўлим давомида сезиларли устунликка эга бўлган Испания ҳақли равишда ҳисобда олдинда бормоқда.   

45+1-дақиқа. Аканжи рақибнинг навбатдаги ҳужумини тўхтатиб қолди ва Майкл Оливернинг бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги янгради.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Швейцария ҳимоядан чиқишга қийналмоқда, Испания прессингни ишга солди.  

42-дақиқа. Испанлар тўпни ўзларида ушлаб туришибди. Буни Луис Энрике шогирдлари қойиллатишлари ҳеч кимга сир эмас. 

40-дақиқа. Унаи Симоннинг дарвозаси олдида вазият юзага келиши мумкин эди, аммо аввал Пау Торрес хавфни бартараф этди, кейин ҳакам Цубер ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини ҳам қайд этди. 

Лекин қайд этиш лозим, Швейцария яна зарба беришга имкон топди. 

Узатилган тўпга Видмер зарба берди, аммо унинг уриниши қовушмади. 

38-дақиқа. Швейцариянинг тезкор ҳужуми Альба сабаб бурчак зарбаси билан якунланди. 

35-дақиқа. Шакирининг фаоллиги ва яна бурчак зарбаси. Узатмадан кейин иш якуний зарбагача етиб бормади. 

34-дақиқа. Швейцариянинг жавоби. Бурчак зарбасидан кейин Мануэль Аканжи бош билан зарба берди, лекин ноаниқ.

33-дақиқа. Торрес бир нечта рақибга қарши борди ва тўпни олдинга ўтказишни ҳам уддалади ҳамда рақибларидан бирига урилиб, майдонга қулади... Ҳакам жим. 

30-дақиқа. Швейцария яна чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо бу сафар Коке бу нуқтада пайдо бўлиб, хавфни бартараф этди.   

28-дақиқа. Ҳар эҳтимолга қарши Дани Ольмо чигалёзди машқларини амалга оширмоқда.

27-дақиқа. Ўйинда пауза юзага келди.

Сесар Аспиликуэта бош билан яхши зарба йўллади, лекин дарвозабон Зоммер ўз ўрнида. 

25-дақиқа. Ферран Торреснинг узатмасидан кейин Нико Эльведи тўп Моратага етиб бормаслигини таъминлади.  

24-дақиқа. Испания тўпни назорат қилмоқда. 

23-дақиқа. Ўзгариш! Брель Эмболо жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига ўйинга Рубен Варгас қўшилди. 

21-дақиқа. Ён чизиқ олдида гоҳ у жамоа, гоҳ буниси тўпни олдириб қўяверди ва сал қолса Сеферович бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди, аммо ҳужумчи тўпга ета олмади. Қўшимчасига бош ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

19-дақиқа. Ҳимоячилар ва Унаи Симон ўз репертуарида... Испания мухлислари бахтига вазият бор йўғи бурчак зарбаси билан якунланди. 

Кокенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

17-дақиқа. Денис Закария ҳужумчи Моратага нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Стандарт вазият. 

15-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпга Эмерик Льяпорт ета олмади. 

14-дақиқа. Пабло Сарабия чап қанотдан узатмани амалга оширди, ҳимоячи қайтарган тўп майдонни тарк этди.  

11-дақиқа. Номинал мезбонлар ҳужумга ўтишга, ўйин боришини ўзгартиришга уринишмодқа. 

Кутилганидек, тахмин қилинганидек, Испания ўйинни фаолроқ бошлади ва ҳисобни очди. 

8-дақиқа. ГООООООЛ! Тўғрироғи яна автогол. Альбанинг зарбасидан кейин тўп ҳимояланаётганлардан бирига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. 

5-дақиқа. Швейцариянинг ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди, лекин испанлар ҳимоячилари бунга йўл қўймади. 

3-дақиқа. Испания рақиб ҳимоясига босим уюштирмоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Швейцария — Испания

2 июль, 21.00, «Газпром Арена» 

Швейцария: Зоммер, Эльведи, Аканджи, Родригес, Видмер, Фройлер, Закария, Цубер, Шакири, Эмболо, Сеферович.

Испания: Симон, Аспиликуэта, Ляпорт, П. Торрес, Альба, Бускетс, Коке, Педри, Сарабия, Мората, Ф. Торрес.

Швейцария

Джердан Шакири - 68', Марио Гавранович - 121'

ЕВРО - финал . 1/4-тур

02/07/2021, 21:00

4
:
2
Тугади

Испания

Денис Закария - 8', Дани Ольмо - 121', Жерар Морено - 121', Микель Ойарсабаль - 121'

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 24764 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
120'
23'  Брель Эмболо (Рубен Варгас)
67'  Сильван Видмер
68'  Джердан Шакири
68'  Ремо Фройлер
77'  Ремо Фройлер
81'  Джердан Шакири (Джибриль Соу)
81'  Харис Сеферович (Марио Гавранович)
90'  Стивен Цубер (Кристиан Фасснахт)
100'  Сильван Видмер (Кевин Мбабу)
100'  Денис Закария (Фабиан Шер)
120'  Марио Гавранович
8'  Денис Закария
46'  Пабло Сарабия (Дани Ольмо)
54'  Альваро Мората (Жерар Морено)
90'  Коке (Маркос Льоренте)
90'  Эмерик Ляпорт
91'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
113'  Пау Торрес (Тиаго Алькантара)
119'  Педри (Родриго Эрнандес)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика