UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  36 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Евро-2020. Майдон марказидан гол урилган ўйинда Чехия Шотландияни мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2020. Майдон марказидан гол урилган ўйинда Чехия Шотландияни мағлуб этди

Евро-2020 1-тури доирасида Шотландия ҳамда Чехия жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Шотландия - Чехия 0:2 

Гол: Шик 42, 52.

Глазго. "Хэмпден Парк" стадиони. 18:00
Бош ҳакам:
Даниэль Зиберт (Германия)
Қанот ҳакамлари: Ян Зайдель ва Рафаэль Фольтин (иккаласи Германия)
Захира ҳаками: Георгий Кабаков (Болгария)
VAR ҳаками: Марко Фритц (Германия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Кристиан Дингерт (Германия), Кристиан Гиттельманн (Германия) ва Алехандро Эрнандес (Испания).

Шотландия: 1.Дэвид Маршалл, 24.Джек Хендри, 16.Лиам Купер, 5.Грант Хенли, 3.Эндрю Робертсон, 2.Стивен О`Доннелл, 4.Скотт Мактоминей, 7.Джон Макгинн, 17.Стюарт Армстронг, 11.Райан Кристи, 9.Линдон Дайкс 

Захира: 12.Крейг Гордон, 21.Джон Маклафлин, 13.Грег Тейлор, 22.Нейтан Паттерсон, 26.Скотт Маккена, 8.Каллум Макгрегор, 18.Дэвид Тернбулл, 20.Райан Фрейзер, 23.Билли Гилмор, 25.Джеймс Форрест, 10.Че Адамс, 19.Кевин Нисбет. 

Чехия: 1.Томаш Вацлик, 18.Ян Боржил, 6.Томаш Калас, 3.Ондржей Челустка, 5.Владимир Цоуфал, 21.Алекс Крал, 15.Томаш Соучек, 14.Якуб Янкто, 8.Владимир Дарида, 12.Лукаш Масопуст, 10.Патрик Шик. 

Захира: 16.Алеш Мандоус, 2.Павел Кадержабек, 4.Якуб Брабец, 9.Томаш Голеш, 17.Давид Зима, 22.Алеш Матею, 7.Антонин Барак, 13.Петр Шевчик, 11.Михал Крменчик, 19.Адам Гложек, 20.Матей Видра, 24.Томаш Пеккарт.


Ушбу саҳифа орқали ўйиндан матнли трансляция олиб борилди.

- - - - - - - - - 



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Чехия Глазгода Шотландияни мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

90+3. Мезбонлар ўйин охирини ҳужумда ўтказишмоқда. 

90. Ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди. 


Қайноққина маълумот: Шик Европа чемпионатларида энг узоқдан гол урган футболчига айланди. 

87. Чехияда охирги иккита ўзгариш: Дубль қайд этган Шик ўз ўрнини Крменчикка бўшатиб берди. Шунингдек, Дариданинг ўрнига Шевчик майдонга тушди.

84. Форест ўнг қанотдан яхши рейд амалга оширди. Икки футболчини алдаб зарба йўллаганди. Аммо чехиялик учинчи ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

79. Шотландияда сўнгги ўзгаришлар. О'Доннелл ўрнига Форрест, Дайкс ўрнига Нисбет учрашувни тугатиб қўяди.

77. Мактоминайнинг берган зарбаси жуда юқоридан ўтиб кетди. 

73. Томаш Каласга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

72. Чехияликларда бирйўла иккита ўзгариш. Янкто ўрнига Гложек, Масопуст ўрнига Видра ўйинга тушди.

Шотландияликлар посбони Маршал майдон марказидан гол ўтказиб юборган вазият.


67. Мезбонларда иккита ўзгариш. Хендри ўрнига Макгрегор, Армстронг ўрнига Фрейзер майдонга туширилди. Чехия сафида эса Крал ўрнига Голеш ўйинни давом эттиради. 

66. Зарбааа! Дайкснинг зарбасини Вацлик бартараф этди! Ажойиб сейв!

63. Шотландия терма жамоаси вакиллари яхши ҳужумлар ташкил этишмоқда. Аммо ҳужумни голга айлантиришда мезбонларга омад етишмаяпти.  

56. Ўйин темпи ошди. Айниқса мезбонлар ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг олдинга ўтишди.


52. ГООООЛ! ШИИИК! СУПЕРГОООЛ! Деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди - 0:2! 

51. Мезбонлар футболчиси Хенлига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

48. Шотландия ҳам олдинга бормоқда. Мезбон футболчининг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

47. Зарбаа! Шикда яхши имконият пайдо бўлди. У ҳозир дубль қайд этиши мумкин эди.

46. Мезбонлар таркибида Кристи Адамс майдонга тушди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

42. ГОООЛ! Патрик Шик! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

38. Ўйин темпи пасайган.

32. Робертсоннн! Унинг хавфли зарбаниси Вацлик бартараф этди.

29. Чехлар олдинга ўтишмоқда.

24. Дайкс олдинги чизиқда фаол. Мезбонлар ҳужумчисига кўплаб вазиятлар яратиб берилмоқда.

18. Дайксдан хавфли зарба! Бу мезбонларнинг учрашувдаги илк хавфли ҳужуми бўлди. 

15. Зарбааа! Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди!

4. Шотландиялик футболчилар бугун ўз мухлислари кўз ўнгида ғалабага уриниб кўришади.  

3. Тўп назорати дастлабки дақиқаларда асосан мезбонларда.

1. Баҳсни мезбонлар бошлаб беришди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


-Давлат мадҳиялари янграмоқда.

-Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Евро-2020 доирасида Шотландия ҳамда Чехия жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика