ЕВРО-2020 саралаш босқичида энг кўп гол урган футболчи ва жамоани биласизми?

18 ноя 2019, 02:07
2020 йилги Европа чемпионати саралаш баҳслари якунланиб бормоқда.

Саралашнинг 8-турида Англия терма жамоаси Косовони (4:0) мағлуб этди.

Мазкур баҳс якунлангач, Англия терма жамоаси саралаш босқичида энг кўп гол киритган жамоага айланди. Англияликлар 8 баҳсда жами 37 та гол киритишди. Иккинчи ўриндаги Бельгия ҳисобида 34 та гол бор, аммо бельгияликлар эртага Кипрга қарши баҳсда майдонга тушишларини ҳисобга олсак, бу натижа яхшиланиши мумкин.

Саралаш босқичи тўпурари ҳам англиялик –  Харри Кейн. Унинг ҳисобида 12 та гол бор. Кейинги ўринни 11 тадан гол билан Криштиану Роналду ва Эран Заҳавилар туришибди. Исроил терма жамоаси ҳисобида яна бир ўйин борлиги боис жамоа етакчиси Захавида тўпурарликни илиб кетиш имконияти бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia