UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Ўртоқлик учрашуви. "Метталург" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  0 00:29"Милан" Зиешни ижарага олиши мумкин  0 00:10"Балтика" қўполликларга бой ўйинда дуранг ўйнади, Виталий Денисов бир бўлим ҳаракатланди  0 23:59"Бавария" ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади. Мухлислар эса Нагельсманни ҳақорат қилишди  4 23:35"Реал" Искони шу ёзда сотиб юбормоқчи   0 23:18"Қўқон-1912" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўртоқлик баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:12Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" "Алай"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  10 22:59Шомуродовнинг ПСЖга қарши ўйнаш имконияти йўққа чиқди  10 22:40"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?  6 22:40Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан машғулот ўтказди  1 22:25"Андижон" – "Турон" учрашуви Наманганда бўлиб ўтади  9 22:07РПЛ. "Зенит" сафарда "Химки" устидан ғалаба қозонди  0 21:50"Боруссия Д" ўртоқлик баҳсида "Атлетик" Бильбаога мағлуб бўлди  1 21:35Расман: Жасур Жалолиддинов - "Локомотив" футболчиси! +ВИДЕО  17 21:30ПСЖ Кулибалининг агенти билан боғланди  0

"Евро-2020 кундалиги". Швеция — Словакия ҳамда "D" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". Швеция — Словакия ҳамда "D" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида

Европа чемпионатида 2-тур ўйинлари давом этади.

18 июнга белгиланган учрашувлар кетма-кетлигида "D" гуруҳининг иккита ҳамда "E" гуруҳининг битта учрашуви ўрин олган эди. 

Кечаги куннинг дастлабки ўйини Швеция — Словакия терма жамоалари иштирокида кечди. 

Мазкур ўйиндан олдин Словакиядан натижа кўрсатиш умид қилинган эди. Ўйиннинг илк дақиқалари Швециянинг фаоллиги билан бошланди. 13-дақиқада жаримадан оширилган тўпга Экдаль боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди. 28-дақиқада  Аугустинссон рақиб жарима майдончаси ёнида тўпни олдириб, тезда олиб қўйди ва жарима майдончасига узатди. Бергнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини Дубравка муштлари билан уриб юборди. Биринчи бўлимнинг ярим соати ортда қолгандан кейин Словакия ҳужумга ўта бошлади. 35-дақиқада  Гамшик жамоадошининг ажойиб пасидан кейин рақиб пости ёнида тўп билан пайдо бўлди. Аммо зарба беришга улгурмади. Шу тариқа биринчи бўлим якунига етди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоадан ҳам фаоллик ва хавфли ҳужумлар кўрдик. 59-дақиқада Аугустинссонинг боши билан йўллаган ажойиб зарбасини Дубравка бартараф қилди. 71-дақиқада Исак 3-4 рақибини осонлик билан алдаб ўтиб, Дубравка дарвозаси томон зарба йўллади. Мартин ажойиб сейв кўрсатди. 75-дақиқада Словакия дарвозаси томон пенальти белгиланди. Форсберг пенальтидан унумли фойдаланди ва учрашувда ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳар икки терма жамоада ҳам бир қатор вазиятлар бўлди, лекин уларнинг ҳеч биридан наф чиқара олишмади. 

Шу тариқа ўйин Швециянинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 

Статистик маълумотлар:

— Бу Швециянинг 2012 йилдаги Францияга қарши ғалабадан кейинги Европа чемпионатидаги биринчи ғалабаси;

— Швеция Европа чемпионатлар тарихида жами 26та гол урди, шулардан 23таси учрашувларнинг иккинчи бўлимида урилган;

— Швеция ва Словакия олти марта тўқнаш келишган. Унда шведлар учта ғалаба қозонган ва учта ўйинда дуранг қайд этилган.

Мазкур ўйиндан кейин "E" гуруҳидан Швеция 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Словакия ҳисобида 3 очко мавжуд ва улар 2-ўринда. Бугун Тошкент вақти билан 00:00 да гуруҳнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда Испания ҳамда Польша терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Кечаги кунга белгиланган "D" гуруҳининг дастлабки ўйини Хорватия — Чехия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтди. 

Дастлабки дақиқалардан икки терма жамоа ҳам ҳужумлар уюштиришда фаол бўлишди. Бироқ улардан ҳеч бири хавфли кўриниш олмади. 33-дақиқада Чехия бурчак зарбасига эга бўлди. Тўп ўйинга киритилганида Хорватия жарима майдончаси ичида Чехия футболчиси Патрик Шикки нисбатан қўполлик ишлатилди. Шикнинг бурни қонаб кетди. Мазкур вазият ВАР орқали кўриб чиқилди ва Хорватия дарвозаси томон пенальти белгиланди. Айнан Шикнинг ўзи пенальтидан зарба берди ҳамда учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Голдан сўнг Хорватия олдинга ўтди. Шу тариқа биринчи бўлим Чехиянинг ғалабаси билан якунланди. 

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ Хорватия ҳужумга зўр берди ва натижада гол урди. Чап қанотдан ажойиб рейд уюштирган Иван Перишич янада ажойиброқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Шундан сўнг ҳужумлар уюштирилди. Бироқ улардан самара чиқмади. Шундан қилиб мазкур баҳс дуранг билан якунига етди. 

Статистик маълумот:

— Перишичнинг голи Европа чемпионатидаги ўзининг учинчи гол бўлиб, Марио Манджукич ва Давор Шукерга етиб олди.

Куннинг охирги ўйини Англия — Шотландия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтди. 

Ўйинда шубҳасиз Англия фаворит эди. Ўйин давомида катта устунлик туманли албионликларда бўлса-да Шотландия қарши ҳужумларда фаол бўлди. 4-дақиқада О'Доннеллнинг зарбасини Англия ҳимоячилари қайтариб юборди. 12-дақиқада чинакам хавфли вазият юзага келди. Бурчакдан узатилган тўпга Жон Стоунз бош билан зарба берди. Тўп эса дарвоза тўсинига тепиб қайтди. 30-дақиқада  Шотландиядан хавфли ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатилган тўпни О'Доннелл ерлатиб узатди. Пикфорд мазкур вазиятда ажойиб сейв кўрсатди. Шу тариқа биринчи бўлим ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимда ҳам биринчидаги каби сценарий такрорланди. 48-дақиқада Мэйсон Маунт ажойиб зарба берди, Маршалл сейв кўрсатиб жамоаси жонига оро кирди. 62-дақиқада Шотландия сал қолса ҳисобни очиши мумкин эди. Линдон Дайкснинг берган зарбасини Рис Жеймс боши билан қайтариб юборди. Бошқа айтарли хавфли вазият бўлмади ўйинда. Нурсиз ўтган учрашув дуранг билан якунига етди. 

Статистик маълумотлар:

— Aнглиянинг етти ўйиндан иборат ғалабали серияси якунига этди; 

— Aнглия сўнгги 18 учрашувнинг 14 тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб турибдиж 

— Шотландия Европа чемпионатидаги сўнгги саккизта ўйинниг олтитасида гол ура олмади; 

— Aнглиянинг Шотландияга қарши бошланғич асосий таркибининг ўртача ёши 25 ёш 31 кунни ташкил этди.

Евро-2020. 2-турдан кейин "D" гуруҳидаги ҳолат

Мазкур гуруҳда 3-тур учрашувлари 22 июнь куни 00:00 да бошланади. Унда Хорватия Шотландияга қарши баҳс олиб борса, Чехия Англия билан куч синашади.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика