UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  0 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  5 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  12 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2

"Евро-2020 кундалиги". Дания — Белгия ҳамда "C" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". Дания — Белгия ҳамда "C" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида

Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

Кечаги кунга белгиланган ўйинлардан "B" ҳамда "C" гуруҳи жамоалари иштирокидаги баҳслар ўрин олган эди. 

Куннинг дастлабки учрашуви Украина — Шимолий Македония терма жамоалар иштирокди бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Андрей Шевченко шогирдлари фаоллик билан ҳаракат қила бошлашди. 8-дақиқада Малиновскийнинг зарбасини Македония посбони қайтаришга муваффақ бўлди. 28-дақиқада  Форварднинг яқин масофадан берган зарбасини македониялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди, бурчак ўткир эди. Айнан шу вазиятдан сўнг ҳисоб очилди. Тўп бурчакдан узатилди, яқин бурчакка югурган Караваев орқасига қарамай ажойиб пас берди ва узоқ бурчакдаги Ярмоленко ҳисобни очди. 

Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Яремчук орадаги фарқни тиклаш учун олдинга чиқиб кетган македонияликлар ҳимояда хатога йўл қўйишди ва ҳимоячилардан қочиб кетган Яремчук ўз жамоасининг иккинчи голини урди. Шу тариқа биринчи бўлим якунига етди. 

Иккинчи бўлимни эса ҳисобда орқада қолаётган Шимолий Македония терма жамоаси фаоллик билан бошлади. Уларнинг фаоллиги эса Украина дарвозаси томон пенальти белгиланди. Украина дарвозабони Бушан пенальтини қайтарди, аммо қайтган тўпган яна Алиоски зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб қисқарганидан сўнг фаоллик украиналиклар томонига ўтди. 81-дақиқада эса бош ҳакам македонияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.  Дмитриевски эса Малиновскининг зарбасини қайтарди. 

Шу тариқ мазкур баҳс украиналикларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Статистик маълумотлар:

— Андрий Ярмоленко Украинада Европа чемпионатида гол уриш бўйича иккита гол билан Андрий Шевченкога етиб олди; 

— Украина Шимолий Македонияга қарши сўнгги учта ўйинда ғалаба қозонди — бундан олдинги иккита ўйин ЕВРО-2016 саралашидп (2:0, 1:0) эди.

Куннинг иккинчи ўйини "B" гуруҳидан ўрин олган Дания — Бельгия терма жамолари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўйин олдидан Бельгия фаворит кўринганди, аммо мазкур баҳснинг илк дақиқалариданоқ данияликлар олдинга ўтишни бошлади. 2-дақиқадаёқ Дания терма жамоаси футболчиси Юссуф Поульсен ҳисобни очди. Дастлабки 15 дақиқада Дания Бельгияни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". Кетма-кет хавфли ҳужумлар, зарбалар бельгияликларни шошириб қўйгани аниқ. 26-дақиқада Даниэль Васс тўни ўзига тўғрилаб олди, зарба бериш нуқтасига чиқди ва йўллади. Тўп дарвоза тўсини утсидан ўтиб кетди. Бўлим сўнггига келибгина Бельгия данияликлар жарима майдончиси олдида хавфли вазият яратишга урунишди. Аммо ундан наф чиқмади. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлимни эса Бельгия анчагина хавфли вазиятлар билан бошлади. Бу эса 54-дақиқага келибгина самара берди. Лукаку ҳамда де Брюйне ташкил этган ҳужумни Торган Азар гол билан якунлади – 1:1. Орадан 15 дақиқа ўтиб Бельгия яна гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кевин де Брюйне ўзининг кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг Дания яна хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этди. Бироқ ўйинда бошқа гол урилмади ва Бельгияликлар иродали ғалаба қозонди. 

Статистик маълумотлар:

— Европа чемпионатида биринчи марта биринчи голни ўтказиб юборган Бельгия ғалаба қозонди; 

— Бельгия сўнгги 25 халқаро ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди;

— Биринчи марта Бельгия гуруҳ босқичини кетма-кет иккита ғалаба билан бошлади ва улар бешта гол уришди, бу уларнинг гуруҳ босқичидаги энг юқори кўрсаткичи;

— Де Брюйне 2014 ва 2018 ФИФА Жаҳон чемпионатларида урган бўлса ҳам, Европа чемпионтадиа ўзининг биринчи голини урди; 

— Дрис Мертенс Бельгия таркибида ўзининг 100-халқаро ўйинини ўтказди; 

— Дания Европа чемпионтадиги сўнгги 12 учрашувнинг атиги иккитасида ғалаба қозонди. 

Евро-2020. 2-турдан кейин “B” гуруҳидаги ҳолат

Ушбу гуруҳдаги 3-тур баҳслари 21 июнь куни 00:00 да бошланади. Шу куни Россия — Дания ҳамда Финляндия — Бельгия учрашувлари ўтказилади.

Кечаги кунги белгиланган сўнгги ўйин эса Нидерландия — Австрия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Нидерландия ташаббусни ўз қўлига олди. 9-дақиқада  Алаба Дюмфрисга нисбатан қўполлик ишлатди. Мазкур ҳолатни ВАР кўриб чиқди ҳамда пенальти белгилади. Мазкур вазиятни эса Мемфис Депай голга айлантирди. Биринчи бўлимда бошқа айтарли хавфли вазият бўлмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам асосан устунлик Нидерландия томонда бўлди. 67-дақиқада Маленнинг қулай пасидан кейин Дюмфрис ҳисобни оширди – 2:0. 81-дақиқада Давид Алаба узоқ масофадан хавфли зарба берди, бироқ ноаниқ кетди. Шу тариқа ўйин ўз ниҳоясига етди. Нидерландия ўйинда ғолиб чиқди ва плей-офф йўлланмасини нақ қилди.

Статистик маълумотлар:

— Депай ўзининг Нидерландия сафидаги 27-голини урди. У терма жамоанинг 49 та голида иштирок этган: 27 та гол ва 22 та голли узатма;

— Нидерландия Австрияга қарши сўнгги eтти халқаро ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди; 

— Голландия сўнгги 12 халқаро ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди.

Евро-2020. 2-турдан кейин "C" гуруҳидаги ҳолат

Мазкур гуруҳдаги 3-тур ўйинлари 21 июнь куни 21:00 да старт олади. Унда Шимолий Македония — Нидерландия ҳамда Украина — Австрия учрашувлари бўлиб ўтади.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика