UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Ўртоқлик учрашуви. "Метталург" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  0 00:29"Милан" Зиешни ижарага олиши мумкин  0 00:10"Балтика" қўполликларга бой ўйинда дуранг ўйнади, Виталий Денисов бир бўлим ҳаракатланди  0 23:59"Бавария" ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади. Мухлислар эса Нагельсманни ҳақорат қилишди  4 23:35"Реал" Искони шу ёзда сотиб юбормоқчи   0 23:18"Қўқон-1912" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўртоқлик баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:12Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" "Алай"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  10 22:59Шомуродовнинг ПСЖга қарши ўйнаш имконияти йўққа чиқди  10 22:40"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?  6 22:40Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан машғулот ўтказди  1 22:25"Андижон" – "Турон" учрашуви Наманганда бўлиб ўтади  9 22:07РПЛ. "Зенит" сафарда "Химки" устидан ғалаба қозонди  0 21:50"Боруссия Д" ўртоқлик баҳсида "Атлетик" Бильбаога мағлуб бўлди  1 21:35Расман: Жасур Жалолиддинов - "Локомотив" футболчиси! +ВИДЕО  17 21:30ПСЖ Кулибалининг агенти билан боғланди  0

Евро-2020. Бугун катта тўқнашув — "Немис машинаси" "танланганлар"га қарши! (превью) Янгиликлар

Евро-2020. Бугун катта тўқнашув — "Немис машинаси" "танланганлар"га қарши! (превью)

Португалия Европа чемпионати "F" гуруҳи ("ўлим гуруҳи") 2-турида Германия билан рўбарў келади.

Ҳаш-паш дегунча иккинчи турни якунловчи ўйинларга етиб келдик. Бугун мухлислар катта тўқнашув гувоҳига айланишади. 

Бу жамоалар йирик турнирларда тез-тез кўришиб туришади. Охирги 4 т ўйинда Германия зафар қучган, Португалиянинг охирги ғалабаси эса 2000 йилги Европа чемпионатида қўлга киритилган. 

Португалия терма жамоаси 

"Танланганлар" ушбу Евро'да энг тажрибали таркибга эга, десак муболаға бўлмайди. Уларда супер-юлдуз Роналду раҳнамолигидаги ғалабага чанқоқ ва унга эришишни уддасидан чиқа оладиган йигитлар йиғилишган. Португалия термаси биринчи турда Венгрияни ютди (3:0). Ҳисоб ўйинга мос бўлмаслиги мумкин, бироқ Сантуш шогирдлари ғалабага лойиқликларини исботлай олишди. 84-дақиқада ҳисобни очган португалияликлар ғалабадан мамнуният ҳис қилиб, шу ҳисобни сақлашга уринишмади, аксинча яна ва яна гол уришга уриндилар. 

Биринчидан, улар бу орқали ҳақиқий кучларини намоён қилишди.

Иккинчидан, узоқни ўйлаб иш қилдилар, бундай мусобақаларда ҳар бир гол муҳим аҳамият касб этишини улар яхши тушунишади.

Германия терма жамоаси

Германиянинг Франциядан қабул қилиб олган мағлубияти кутилганди, десак хато бўлади. Ўйин деярли тенг курашлар остида кечди. Охирги вақтларда бундай муваффақиятсизликлар немислар учун одатий ҳолга айлангандек гўё. ЖЧ-2014'даги ютуқдан кейин жамоада пасайиш кузатилди. Терма жамоа ўтган Евро'да унчалик кўзга ташланмаган бўлса, ЖЧ-2018'да катта саҳнага чиқмади. "Немис машинаси"да авлодлар алмашинуви билан боғлиқ ҳолат у қадар енгил ўтмаяпти. 

Айрим мутахассисларнинг фикрича, Йоахим Лёвнинг кетиши олдиндан аниқлиги ҳам жамоа кайфиятига озроқ салбий таъсир қилади. У икки ҳафтадан сўнг терма билан бирга бўлмайди. 

Олдинги чизиқда умид Роналдуданми?

Португалия сардори Криштиану Роналду Евро'га доимгидек бир нечта рекордлар билан кириб келди. У Венгрияга қарши учрашувда дубль қайд этди. Умуман олганда, охирги 4 ўйинда рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритди. 

Ҳужумчи топ-термаларга узоқ вақтдан бери гол урмаганини айтиш жоиз – Роналду охирги бор Жаҳон чемпионатида Испанияга 3 та гол урганди. У Германия билан 4 ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширган. 

Португалия орадан 20 йил ўтиб Германияни мағлуб эта оладими?

Одатий статистик рақамларга кўз югуртирамиз. Португалия термаси Европа чемпионатларида жуда ишончли ўйнайди, жамоа бежизга амалдаги чемпион эмас – улар турнирда 12 ўйинлик мағлубиятсиз серияга эга бўлиб туришибди. Статистика кўзни қамаштирадиган, аммо Германия билан осон бўлмайди.

Бундан ташқари, Бундестимга қарши халқаро мусобақалар доирасидаги охирги 4 баҳс бой берилган. Ниҳоят, бу серияга чек қўйилиши мумкин. 

Лёв 3 ҳимоячи билан ўйнашда давом этадими?

Йоахим Лёвнинг ўйин услубидан хабардорлар билишади, мутахассис тартибни хуш кўради ва услубни унча-мунчага ўзгартирмайди. 

Жошуа Киммихнинг ўнг қанотга ўтказилиши мажбуран амалга оширилди, лекин бу иш бермади. Киммих ўнг қанотда ўзини ноқулай ҳис этди, шу билан бирга Кроос-Гюндоган жуфтлиги яхши самара берди, дейиш қийин. Бундестимга марказдаги креативлик етишмади. 

Буларнинг баридан келиб чиқсак, Лёв одатий 4-2-3-1 тактик схемага қайтиши мумкин, лекин бунга ишониш ҳас сал қийин.

Ҳеч ким гол урганича йўқ

Германиянинг асосий муаммоси – гол. Лёв Франция билан ўйинда футболчиларнинг универсаллигига таянди. Футболчилар ўрин алмашиб ўйнашди.  

Мюллер тез-тез чап қанотда кўриниш берди, Хаверц қарор қабул қилишда бир талай хатоликларга йўл қўйди, Гнабри оғир мавсумдан кейин ўзига кела олмагани билинди. Форвардлар Тимо Вернер ҳамда Кевин Фолландининг ўйинга қўшилиши фойда келтириши кўзга ташланди. Демак, юқорида айтилганидек, Лёвдан тактик схемани ўзгартиришини кутамиз. Ўшанда ҳужумчилар самара келтиришади. 

Леон Горецканинг қайтиши

Португалия билан ўйин олдидан "немис машинаси"га оид 2 та ёмон, 1 та яхши хабар пайдо бўлди. Маълум қилинишича, Серж Гнабри ва Лукас Клостерманн машғулотда иштирок этишмаган. Қувонарлиси, ҳужумчига шунчаки дам берилган, қанот ҳимоячиси эса сафдан чиққан.

Клостерманн асосий таркиб ўйинчиси эмасди, бироқ унинг йўқлиги Киммихга таъсир қилади, яъни у энди марказда ўйнай олмаслиги мумкин. Шундай қилинган тақдирда Эмре Жан ўнгга қўйилади. 

Яхши янгилик – Горецка ўйинда иштирок этишга шай. Бундай турдаги ярим ҳимоячи Германияда йўқ, унинг майдонга тушиши немисларни кучайтиради.

Тахминий таркиблар

Португалия: Руй Патрисиу – Нелсон Семеду, Рубен Диаш, Пепе, Геррейру –  Данилу, Вилльям Карвалью – Диогу Жота, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва – Роналду

Германия: Нойер – Гинтер, Хуммельс, Рюдигер – Киммих, Гюндоган, Кроос, Госенс – Хаверц, Мюллер, Гнабри

Мураббийлар фикри

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш: "Биз мусобақани ғалаба билан бошладик, аммо бу бор-йўғи 3 очко дегани. Европа чемпионатида ҳамма ўйинлар муҳим аҳамиятга эга".

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв: "Шогирдларимнинг ўйинга тайёргарлиги доимгидек юқори даражада. Айнан шу сабабли ҳозирги вазиятни ўзгартиришга ишончимиз комил. Ҳужумда кўпроқ ғайрат намойиш этсак, Португалияни енга оламиз".

21:00 да бошланадиган баҳсни асло ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша!

Шерзод Нурматов  

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
19 июн 13:49:59
Sardorbek....Real Madrid
Portugaliya yutsa kere bu o'yinda
+1   
19 июн 19:38:28
Иззатбек
Германияга омад бугин галаба учин майдонга тушингла йигитлар иншо оллох галаба кутамиз машинадан
+1   
19 июн 16:02:31
Bavariya champion
Finlaga teng oʻyin boʻladi Olgʻa nemislar
+1   
19 июн 15:09:29
Milan
Португалия ва Роналду олга
+1   
19 июн 14:51:05
Chelsea and Pakhtakorr
tanlanganla dip boshqa terma jamoa etilardi shekil?? portugaliyaga maglubiyat tiliman omad Nemis mashinasi!! HI Gitler
+1   
19 июн 14:11:40
Миллий терма
Нега бугунги йиғилиш бўйича маълумотлар чиқмаяпти?
+1   
19 июн 13:14:03
M. Yu.
Portugaliyaga balet qilaman lekin Nemislar yutsa kk
   
19 июн 18:20:57
Ota CARLO
Rus sharhlovchisi zo'r fikr bildirgan edi "nemitskiy mashina buksirvn" ilohim shunday bo'lsin
   
19 июн 16:25:47
Farrux.fcbayern
Germaniyadan galaba kutib qolamiz
   
19 июн 16:00:45
GeneraL1
Миллий терма фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега бугунги йиғилиш бўйича маълумотлар чиқмаяпти?
qirol soxta ekan
   
19 июн 13:18:45
Bekzod.03.20
Jotani tushirmagani yaxshi oldingi o‘yinda juda qizg‘anib o‘ynadi
   
19 июн 13:15:14
Dilshod G'ulomov
Dilshod G'ulomov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2- turda fransiya bn robaro kelsa germaniya bn qachon oynidi
Togirlab qoyipti bratishka
   
19 июн 13:13:56
anvar96
Dilshod G'ulomov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2- turda fransiya bn robaro kelsa germaniya bn qachon oynidi
Adashib yozgan 2-tur Fransiya bilan emas Germaniya bilanku.
   
19 июн 13:12:58
LFC_FIRMINO
BUGUN 3-3 , Gollar shousini ko'raylik)
   
19 июн 13:03:52
Samatov
Шерзод Франция билан эмас Германия билан маколангни бошидан хато киласанми ука
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика