UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  48 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  5 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  15 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Евро-2020. Англия Данияни қўшимча вақтларда мағлуб этиб, финалга йўл олди Янгиликлар

Евро-2020. Англия Данияни қўшимча вақтларда мағлуб этиб, финалга йўл олди

Сиз бу ерда Европа чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Англия - Дания терма жамоалари иштирокидаги ўйинниг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

Англия - Дания 2:1

Голлар: Дамсгор 30', Кьер (автогол) 39', Кейн 104'

Англия: 1. Жордан Пикфорд, 2. Кайл Уокер, 5. Жон Стоунз, 6. Харри Магуайр, 3. Люк Шоу, 14. Калвин Филлипс, 4. Деклан Райс (8. Жордан Хендерсон 95'), 25. Букайо Сака (7. Жек Грилиш 69' (12. Киран Триппьер 105')), 19. Мэйсон Маунт (20. Фил Фоден 95'), 10. Рахим Стерлинг, 9. Харри Кейн.

Захира: 13. Аарон Рэмсдейл, 23. Сэм Жонстон, 11. Маркус Рэшфорд, 15. Тайрон Мингс, 16. Конор Коуди, 17. Жейдон Санчо, 24. Рис Жеймс, 26. Жуд Беллингем. 

Дания: 1. Каспер Шмейхель, 6. Андреас Кристенсен (2. Йоаким Андерсен 79'), 4. Симон Кьер, 3. Янник Вестергор (19. Йонас Винд 106'), 17. Йенс Ларсен (18. Даниэль Васс 67'), 23. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 8. Томас Дилейни (24. Матиас Йенсен 88'), 5. Йоаким Меле, 9. Мартин Брейтуэйт, 12. Каспер Дольберг (15. Кристиан Нергор 67'), 14. Миккель Дамсгор (20. Юссуф Поульсен 67'). 

Захира: 16. Йонас Лессль, 22. Фредерик Реннов, 7. Роберт Сков, 11. Андреас Сков Ольсен, 13. Матиас Йоргенсен, 21. Андреас Корнелиус. 

Огоҳлантиришлар: Харри Магуайр 49'

Англия

Симон Кьер - 39', Гарри Кейн - 104'

ЕВРО - финал . 1/2-тур

08/07/2021, 00:00

1
:
2
Finished AET

Дания

Миккель Дамсгор - 30'

Стадион: Wembley, 64950 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
120'
39'  Симон Кьер
49'  Харри Магуайр
69'  Букайо Сака (Джек Грилиш)
95'  Деклан Райс (Джордан Хендерсон)
95'  Мэйсон Маунт (Фил Фоден)
104'  Гарри Кейн
104'  Гарри Кейн
106'  Джек Грилиш (Киран Триппьер)
30'  Миккель Дамсгор
67'  Йенс Ларсен (Даниэль Васс)
67'  Миккель Дамсгор (Юссуф Поульсен)
67'  Каспер Дольберг (Кристиан Нергор)
72'  Даниэль Васс
79'  Андреас Кристенсен (Йоаким Андерсен)
88'  Томас Дилейни (Матиас Йенсен)
105'  Янник Вестергор (Йонас Винд)


120+1. Учрашув якунланди! Англия финалда!

120. 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

118. Англиялик футболчилар шунчаки тўпни бир-бирларига узатиб юришибди майдонда.

114. Брейтуэйтнинг зарбаси рикошет бўлиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

111. Дания ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда аммо ҳозирча бу мақсадига эриша олмаяпти.

108. Статистика! Тўп назорати бўйича устунлик - 52% - 48%. Зарбалар - 15-4. Аниқ зарбалар - 9-3.

105. Тўртинчи бўлимга старт берилди.

105. Ўзгариш! Грилиш ўрнига Триппьер майдонга тушди!

105+3. Бўлим якунига етди!

105. Учинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

105. Ўзгариш! Вестергор ўрнига майдонга Винд тушди.

104. ГОЛ! Кейн зарба берди Шмейхель қайтарди! Қайтган тўпга биринчи етиб келган Кейн яна зарба берди ва гол урди!

ВАР ҳам текширди ва қарор ўзгармади. Тўп олдида Кейн!

102. Пенальти!!! Дания дарвозаси томон!

101. Англия олдинга ўтишда давом этмоқда. Дания эса фақат ҳимояланиш билан овора.

98. ЗАРБА! Грилишдан кучли зарба!!! Шмейхель ўз ўрнида!!!

95. Ўзгаришлар! Райс ва Маунт ўрнига Хендерсон ҳамда Фоден майдонга тушди.

94. ЗАРБА! Кейндан хавфли зарба яна Шмейхелдан сейв!

91. Учинчи бўлимга старт берилди!

90+6. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча вақтларда ўйин давом этади. 

90+5. Магуайрнинг бош билан берган зарбасини Шмейхель ушлаб олди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш! Дилейни ўрнига Йенсен майдонга тушди.

79. Ўзгариш! Кристенсен ўрнига майдонга Андерсен тушди. 

72. Англия фаолликни оширмоқда!

69. Ўзгариш! Сака ўрнига майдонга Грилиш туширилди.

67. Ўзгаришлар! Ларсен, Дамсгор ҳамда Долберглар ўрнига Васс, Поульсен ҳамда Нергорлар майдонга тушишди. 

64. Маунт тўпни айлантириб дарвоза томон зарба берди бироқ унинг зарбаси секин бориб Шмейхелнинг қўлига тушди.

59. Долбергнинг ерлатиб берган зарбаси тўғри Пикфордга бориб тушди.

55. ЗАРБА! Магуайрнинг бош билан берган зарбасини Шмейхель ажойиб сейв қилиб қайтариб юборди!

52. ЗАРБА! Долбергдан зарба Пикфорддан сейв. Аммо мазкур вазиятда ён ҳакам оффсайд бўлганлигини маълум қилди.

49. Огоҳлантириш! Магуайрга сариқ карточка кўрсатилди.

47. Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам биринчисида бўлгани каби хотиржамлик билан бошланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Ҳар икки терма жамоа ҳам майдонга қайтмоқда.

Статистика! Биринчи бўлимдан кейин тўпга эгалик қилиш бўйича - 60% - 40%. Дарвоза томон зарбалар - 3-3. Аниқ зарбалар - 2-2. 

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлим якунланди!

Бу гол Кьерга автогол сифатида ёзилди!


Кейн ўнг қанотдан тўпни Сакага узатди. Сака эса тўпни Стерлингга узатиб берди, у ҳимоячи билан палапартиш ҳолатда зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

39. ГОЛ! Стерлинг ҳисобни тенглаштирди!

38. ЗАРБА! Стерлинг Дания дарвозасига чамаси 5 метрдан зарба берди Шмейхеелдан супер сейв!

34. Статистика! Мазкур гол Европа чемпионатидаги илк жаримадан урилган гол экан. 

Чамаси 28 метрлардан берилган кучли зарба гол бўлди. Дамсгор жарима зарбасини аниқ амалга оширди!

30. СУПЕР ГОЛ! Дамсгор!

29. Англия дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

25. Дамсгор Пикфорд қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди аммо ноаниқ. 

20. Статистика! Тўп назорати бўйича устунлик - 62% - 38%. Дарвоза томон зарбалар - 2-1. 

17. Ҳозирча темп юқори эмас.

16. Хейбьергдан ҳам зарба тўп ерлаб бориб Пикфорднинг қўлига бориб тушди.

15. Илк зарба Кейн томонидан берилди. Унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

7. Англия Дания ҳимоясига кирмоқчи бўляпти аммо даниялик ҳимоячилар бунга йўл қўйишмаяпти.

5. Энди устунлик Англия томонга ўтди.

2. Илк дақиқаларни Дания тўп назоратини ўз кўлига олиш билан бошлади.

1. Учрашувга старт берилди!

"Уэмбли" узра терма жамоалар мадҳиялари янграмоқда.

Ҳар икки терма жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ҳозирда ҳар икки терма жамоа ҳам ўйиндан аввалги расмий машғулотда иштирок этишмоқда.

Бугун ушбу учрашувда ғалаба қозонган терма жамоа финалга йўл олади. Финалда уларни Италия терма жамоаси кутиб турибди. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Англия - Дания терма жамоаларидаги баҳсни ғойибона тарзда кузатиб боришга таклиф этамиз.

Англия

Симон Кьер - 39', Гарри Кейн - 104'

ЕВРО - финал . 1/2-тур

08/07/2021, 00:00

1
:
2
Finished AET

Дания

Миккель Дамсгор - 30'

Стадион: Wembley, 64950 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
120'
39'  Симон Кьер
49'  Харри Магуайр
69'  Букайо Сака (Джек Грилиш)
95'  Деклан Райс (Джордан Хендерсон)
95'  Мэйсон Маунт (Фил Фоден)
104'  Гарри Кейн
104'  Гарри Кейн
106'  Джек Грилиш (Киран Триппьер)
30'  Миккель Дамсгор
67'  Йенс Ларсен (Даниэль Васс)
67'  Миккель Дамсгор (Юссуф Поульсен)
67'  Каспер Дольберг (Кристиан Нергор)
72'  Даниэль Васс
79'  Андреас Кристенсен (Йоаким Андерсен)
88'  Томас Дилейни (Матиас Йенсен)
105'  Янник Вестергор (Йонас Винд)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика