UZ

Евро-2020. Англия – Дания. "Баҳс юлдузи" маълум бўлди Янгиликлар

Евро-2020. Англия – Дания. "Баҳс юлдузи" маълум бўлди

Европа чемпионати ярим финали доирасидаги Англия – Дания (2:1) учрашуви якунланди.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади. Қўшимча бўлимда Англия ҳужумчиси Харри Кейн пенальтидан зарба йўллади, уни Дания посбони Каспер Шмейхель қайтарди, бироқ қайтган тўпни Кейн барибир дарвозага киритди. 

Шу тариқа ғалаба голи муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилиб, "star of the match" ("баҳс юлдузи") совринига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Англия финалда Италия билан тўқнаш келади. Ўйин 11 июль куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика