UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  2 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

ЕВРО-2016. Қизиқарли фактлар ва статистика Янгиликлар

ЕВРО-2016. Қизиқарли фактлар ва статистика

Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи статистикаси ва қизиқарли фактлари билан таништириб ўтамиз.


Ўтказилган 36 ўйинда жами 69 маротаба дарвозалар ишғол этилди.

Бу дегани ҳар бир учрашувда ўртача 1,92 голдан тўғри келади.

Яъни ҳар 47 дақиқада 1та гол урилмоқда.

Голлар қайси дақиқалар оралиғида урилди?

1-15: 5та, 16-30: 6та, 31:45: 13та, 45+ йўқ.

46-60:
15та, 61-75: 10та, 76-90: 13та, 90+ 7та.



ЖАМОАЛАР СТАТИСТИКАСИ:


Тўғри тўп узатмаларни амалга оширган TOP-5

Испания 93% (2023 узатмадан 1876таси аниқ)

Германия 91% (1967 узатмадан 1794таси аниқ)

Швейцария 90% (1573 узатмадан 1416таси аниқ)

Португалия 89% (1634 узатмадан 1461таси аниқ)

Англия 89% (1476 узатмадан 1316таси аниқ)



ТЎП БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ:


Германия 65%

Испания 61%

Португалия 61%

Швейцария 58%

Англия 57%



ДАРВОЗА ТОМОН ЭНГ КЎП ЗАРБА ЙЎЛЛАГАН ЖАМОАЛАР:


Португалия - 69

Англия - 65

Бельгия - 59

Германия - 59

Испания - 50



ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН ЖАМОАЛАР:

Венгрия - 6

Уэльс - 6



ТЎПУРАРЛАР:


Альваро Мората - 3

Гарет Бэйл - 3



АССИСТЕНТЛАР:

Аарон Рэмзи - 2

Эден Азар - 2


ЭНГ КАТТА ТЕЗЛИКДА ЮГУРГАН ФУТБОЛЧИ:


Кингсли Коман 33 км/с


ЭНГ КЎП ЗАРБА ҚАЙТАРГАН ДАРВОЗАБОНЛАР:

Ханнес Халльдерссон (Исландия) - 19

Майкл Макговерн (Шимолий Ирландия) - 16

Игорь Акинфеев (Россия) - 14


ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАГАН ЖАМОАЛАР:

Германия

Польша


ФАКТЛАР:

* Европа чемпионатида дебют қилган Исландия, Уэльс, Словакия ва Шимолий Ирландия плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

* Роналду ушбу Европа чемпионатида иккита рекорд қайд этди. Евроларда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида пешқадамликни қўлга киритди ва тўртта Европа чемпионатида гол урган дастлабки футболчига айланди. Агарда Роналду яна икки маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этса, унда Криштиану Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади.

* Гарет Бэйл гуруҳ босқичидаги барча ўйинда гол урди.

* Гуруҳ босқичида ҳеч бир жамоа ҳамма ўйинда ғалаба қозона олмади.

* Энг кўп гол киритилган ўйин (Венгрия - Португалия 3:3)

* Гуруҳ босқичида Криштиану Роналду, Альваро Мората ва Ромелу Лукаку дубл муаллифига айланишди.

* Испаниянинг Европа чемпионатларидаги "қуруқ" сериясига Хорватия ҳужумчиси Калинич барҳам берди.

* Гуруҳ босқичида Россия терма жамоаси энг кўп гол (6) ўтказиб юборди.

* Энг кўп огоҳлантириш олган жамоалар: Италия, Албания ва Руминия (10та сариқ карточка)

* Австрия ва Албания футболчиси четлатилди.

* Шимолий Ирландия, Португалия, Ирландия ва Словакия терма жамоалари учинчи ўрин билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

* Португалия гуруҳ босқичида умуман ғалаба қозонмаган ҳолда (3та дуранг) плей-офф йўлланмасига эгалиқ қилди.

* Гарет Бэйл Европа чемпионатида икки маротаба жарима зарбасидан гол урган учинчи футболчига айланди. Унга қадар Мишель Платини (Евро-1984) ва Томас Хесслер (Евро-1992) Европа чемпионатида икки бор жарима зарбасидан гол урган.

* Германия Европа чемпионатлари тарихидаги ўзининг 25-ғалабасини нишонлади.

* Англия терма жамоаси Европа чемпионатлари тарихидаги 10-ғалабасига эришди.

* Италиянинг Ирландияга қарши ўйинда имкониятни бой бергани уларнинг Европа чемпионатларидаги жами 6-мағлубияти ҳисобланади. Италия Европа чемпионатида кўп иштирок этган жамоалар орасида энг кам мағлубиятга эга.

* Моратанинг Хорватия дарвозасига киритган голи Испаниянинг Европа чемпионатларидаги 55-голи сифатида тарихдан ўрин олди.

* Португалия гуруҳдаги барча баҳсда дуранг ўйнаб Европа чемпионатларидаги дуранглари сонини саккизтага етди ва мағлубиятлари сони бўйича тенглашиб олди. Айни пайтда Португалиянинг Европа чемпионатларидаги кўрсаткичи (15 ғалаба, 8 дуранг ва 8 мағлубият).

* Ушбу Европа чемпионатида фақатгина Украина терма жамоаси гол ура олмади. Швециянинг ягона киритган голи эса автогол сифатида қайд этилди.

* Ушбу Европа чемпионатида Польша, Исландия, Уэльс, Словакия ва Шимолий Ирландия терма жамоалари дастлабки ғалабаларини қўлга киритишди.

* Гарет Бэйл (Уэльс), Армандо Садику (Албания), Ондрей Дуда (Словакия), Биркир Бьярнасон (Исландия) ва Гарет Маколи (Шимолий Ирландия) каби футболчилар ўз терма жамоаларининг Европа чемпионатидаги биринчи голини киритишди ва тарихдан жой олишди.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика