UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2 (матнли трансляция)  306 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  19 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер Янгиликлар

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер

Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли дарвозабон саналадиган Рушту Режбер Евро-2008да қаҳрамонлик кўрсатганди.


Европа чемпионатлари тарихида ўзини ёрқин тарафлама кўрсатага олган футболчилар ҳақида тўхталамиз.

2008 йилда Австрия ва Швейцарияда ўтказилган Европа чемпионатида ўзининг ажойиб ўйинлари орқали мухлислар ва мутахассисларнинг эътиборини қозонган Рушту Режбернинг қаҳрамонлиги ҳақида тўхталамиз.

Туркия терма жамоаси Евро-2008да ярим финалга қадар бўлган йўлда жуда катта муаммоларга дуч келганди. Ҳар босқичда Туркия мусобақадан чиқиб кетишга жуда яқин қолар ва доим ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол уларни қутқарарди.
Туркия ушбу Европа чемпионатида ярим финалга қадар борган.


Туркия чорак финалда Хорватия билан тўқнаш келади. Масала пенальтилар сериясига қадар етиб боради. Хорватия Речбер дарвозаси томон тепган тўртта пенальтидан фақат биттасида гол урган. Дарио Срнанинг 11-метрлик нуқтадан йўллаган зарбаси мўлжални аниқ нишонга олган. Қолган учта зарба Речбернинг маҳорати туфайли бартараф этилади. Айнан Режбер Туркияни ярим финалга етаклаб ўтади.

Қаҳрамонимиз шу ўйин хусусида алоҳида тўхталиб ўтади: "Петричнинг зарбасидан кейин тўпни қайтариб бўлгач бутун жамоамиз байрамни бошлаб юбораганимиз ҳамон эсимда. Лекин мен аввалига пенальтидан гол уролмаган футболчини юпатиш учун олдига боргандим. Ўша ўйин ва пеналтилар сериясидан кейинги эҳтиросларни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Ғалабани нишонлаётганимда Арду адашиб мени қулоғимда яхшигина зарба бериб юборганди. Бу ҳам эсда қоларли воқеа сифатида хотирамда қолган", - дейди Руште Режбер.

Финал остонасида Германияга қарши кечган драматик баҳсда финал "чиптаси" якунда немисларга насиб этганди. Филип Ламнинг 90-дақиқада киритган голи барча нарсани ҳал этганди.



Европа чемпионати олдидан кўпчилик Рушту Режберни асосий дарвозабон бўлишини кутмаганди. Ёши ўтиб қолгани ва асосий таркибдаги ўрнини ўзининг ёшроқ рақобатдошига ютқазаётган Режберга мураббийлар штаби ишонч билдиради. Рушту эса уларнинг ишончини икки ҳисса оқлайди. Айнан Режбернинг ишончли ҳаракатлари ва ажаобтовур сейвлари орқали Туркия қитъа чемпионатида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлганди. Терма жамоадаги фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаб юрган Речберни кейинчалик яна терма жамоада қолишга кўндиришади ва Рушту 2012 йилга қадар Туркиянинг биринчи рақамли посбони бўлиб қолади.

Рушту Режбер Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли кипер саналади. Режбер терма жамоа сафида 120 учрашув ўтказган.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика