UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  13 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4

Эвра: "Роналду сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг" Янгиликлар

Эвра: "Роналду сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра "Реал" форварди Криштиану Роналду тушлик таклиф қилса, рад этиш кераклигини айтди.

"Ҳаммага маслаҳат бермоқчиман: Криштиану сизни тушлик учун уйига таклиф қилса, рад этинг.

У менга шундай деган: "Патрис, машғулотдан сўнг менинг уйимга борайлик". Рози бўлдим, жуда чарчаган эдим. Столда фақат салат ва оддий товуқ турганди. Яна сув ҳам бор эди.

Тановул қилишни бошладик ва бундан сўнг маза қилиб гўшт есак керак деб ўйладим, бироқ ҳеч нарса олиб келинмади. У тўхтаганидан сўнг, тўп билан бироз финт қилиб, менга шундай деди: "Кетдик ўйнаймиз".

"Охиригача еб олай" - дейишимга қарамасдан мени футбол ўйнагани олиб кетди.  Футболдан сўнг ҳовузда суздик, кейин жакузи, сауна.

Унга шундай дедим: "Роналду бу ерга нега келдик? Эртага ўйинимиз борми ёки тушликка келдикми?"

Шу сабабли Роналду уйига таклиф қилса, бормасликни маслаҳат бераман. Чунки у машина, у уйида ҳам шуғулланишда давом этади" - дейди Эвра.

Рейтинг: +135   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика