

"Патрис буни ["Ливерпуль"нинг кубокни боши узра баланд кўтаришини] кўра оладиган мухлислар йўқлигидан хурсанд. Улар барибир кубокни олишадику", - дейди Жонс.
"Ҳа, мен биламан. 30 йил ўтиб уларда ҳам чемпионатни ютиш вақти келди. Аммо мен буни мухлислар билан нишонламасликларидан мамнунман", - деб жавоб берди Эвра.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Челси"ни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган "Ливерпуль" ўйиндан сўнг совринни боши узра баланд кўтарди.



