UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  0 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  2 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  10 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  43 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1

Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди" Янгиликлар

Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди"

2021 йил Про лигада иккинчи ўрин билан Суперлигага қайтган "Динамо" тайёргарликка катта урғу қаратмоқда.

Самарқандликлар 3 февраль санасидан эътиборан Туркиянинг Сиде шаҳрида янги мавсумга ҳозирликни олиб боряпти. Жамоанинг бугунги машғулотида бўлган сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров украиналик ярим ҳимоячи Евген Чумакнинг фикрларини олди. 

- "Динамо" Ўзбекистондаги учинчи жамоангиз ҳисобланади. "Бунёдкор"да етарли ўйин амалиёти берилмаганди. "Металлург"даги фаолиятингиз ўзингиз истагандек кечдими?

- Андрей Шипилов бошчилигида "Металлург"даги фаолиятим 2020 йил бошланди. Кўп ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилдим. Кейинчалик эса бошқа мураббий келди, у билан муносабатларимиз ёмон кечди.  Янги мураббий нафақат мен билан, балки бутун жамоа билан шундай эди. Буни эслашни ҳам истамасдим. Юқорида айтганимдек Бекободдаги илк йилимдан нолимайман. 

- "Динамо" билан янги мавсумга тайёргарлик хусусида...

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Самарқанддаги йиғинда кўпроқ юкламалар берилган, жисмоний машғулотлар асосий планга чиқди. Туркияда эса тактика ва ўйинни йўлга қўйиш борасида ишламоқдамиз. 

- "Динамо" Суперлигага қайтган жамоа сифатида қайси ўринларга курашади?

- Ишонтириб айтаманки, мухлислар майдонда борини бермай ўйнаётган футболчиларни кўришмайди. Чунки раҳбарият олдимизга вазифа қўйди. Ҳеч ким шунчаки майдонга тушмаслиги аниқ. "Динамо" Суперлигада илк бор иштирок этаётгани йўқ. Шу боис камида кучли бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қиламиз. Пастки ўринларда юрмоқчи эмасмиз. Жон сақлаш учун курашмаймиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика