UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Евгений Кочнев: "Мен ўз номим билан танилишни истайман" Янгиликлар

Евгений Кочнев: "Мен ўз номим билан танилишни истайман"

Бугун Тошкентда "Пахтакор" - "Бухоро" (3:1) ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Бухоро" клубининг 6-рақамли футболчиси Евгений Кочнев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

 - Евгений, бугунги ўйин борасида фикрларингизни айтиб ўтсангиз ?

"Пахтакор"га қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Рақиб жамоадаги тажриба натижага таъсир этди. Ўйлайманки биз бу жамоадан қарши биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда йўлга қўйилган икки хатомиз охиригача қимматга тушди.

- Кўпгина мухлислар сизни майдонда Евгений Кочнев сифатида эмас,  Геннадий Кочнeвни ўғли сифатида кўради.  Бунга муносабатингиз қандай ?

Буни мен майдонга тушиб исботлашим шарт. Ҳар хил психологик таъсирлар мени ўзимни ўйинимни кўрсатишга таъсир этмоқда.  Буларга жавоб сифатида  фақат ўйин билан кўрсатишим мумкин. Мен ўз номим билан танилишни истайман. Майдонга тушган 11 футболчининг барчаси бир жамоа бўлади.

- "Бухоро" бу йил ОЧЛ учун курашиши мавсум аввалида айтилди. Буни қай даражада уддалай олади ?

Клуб мураббийлари ва раҳбарияти ҳар бир ўйинга ғалабани талаб қилади. Мен аниқ бир мақсад шу деб айта олмайман лекин мураббийимизни истаги барча учрашувда ғалаба қозонишдир. Чемпионат қийин ўтади. Шунга муносиб тайёрландик деб ўйлайман.

- Мочинов бугун сиз тўғрингизда бир қанча ижобий фикрлар билдириб ўтди ?

Мочинов умуман номлар ва танишларга қарамайди. Фақат шуни айтишим мумкин. Сўнгги вақтларда ҳамма ўйиндан сўнг барча мухлислар фикри менга қаратилмоқда. Бу менга жуда ҳам оғир. Майдондаги ўйин ва натижада  футболчини айблаш жуда осон лекин унда 11 киши ўйнайди. Мен кўпроқ ишлашим ва албатта ўзимни ниятларим учун ҳаракатни тўхтатмайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика