“Эвертон”ни бошқаришга номзод икки мутахассис номи маълум. Вақтинча мураббий ким бўлиши ҳам аниқ

Eldor Akmurzayev
24 янв 2023, 09:35
“Эвертон” Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берилганди.

Унинг ўрнини Марсело Бьельса ёки Шон Дайч эгаллаши кутилмоқда.

Бьельса олдинроқ “Лидс Юнайтед”да ишлаган ва 16 йиллик танаффусдан кейин жамоани АПЛга қайтарганди. У 2022 йил февралида қаторасига икки йирик (“Ливерпуль” – 0:6, “Тоттенхэм” – 0:4) мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилганди.

Дайчнинг охирги иш жойи эса “Бёрнли” бўлган, жамоа ҳозирда Чемпионшипда қатнашмоқда. У 10 йил давомида мазкур клубда ишлади ва у ҳам 2022 йил февралида истеъфога чиқарилди. Унинг қўл остида “Бёрнли” 2 бор АПЛга қайтган, шунингдек, ўз тарихидаги энг яхши натижа – 7-ўринни эгаллаб, Европа Лигасида иштирок этганди.

“Эвертон”ни вақтинча U-21 жамоаси устози Пол Тейт ҳамда U-18 жамоаси устози Лейтон Бейнс биргаликда бошқаришади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›