АПЛда кутилган истеъфо: "Эвертон" Рональд Куман билан шартномани бекор қилди

Aziz Tukhtamuradov
23 окт 2017
"Эвертон" бош мураббийи Рональд Куман ўз лавозимидан озод этилди.

Ливерпуль клуби раҳбарияти қайд этаётган муваффақиятсиз натижалар сабаб, голландиялик мураббийни истеъфога чиқарди.

Кеча АПЛ доирасида бўлиб ўтган ўйинда унинг жамоаси "Арсенал"га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўтган мавсумда у жамоаси билан АПЛда 7-ўринни эгаллаганди.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Squawka