"Эвертон" ПСЖга Мойзе Киннинг нархини маълум қилди

Mirjalol Normatov
22 фев 2021, 12:36
"Эвертон" ўз ҳужумчиси Мойзе Кинни ПСЖга қанчага сотишни истаётгани маълум бўлди.

"Todofichajes" хабарига кўра, "ирислар" 20 ёшли форварднинг трансферидан 80 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ парижликлар ҳужумчи учун 34 млн евродан воз кечишга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.

Октябрь ойида ижара асосида ПСЖга кўчиб ўтган Кин 26 ўйинда 14 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Todofichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›