

Футболчининг Mirror нашрига маълум қилишича, бразилиялик ярим ҳимоячи Холгейтни ўйин давомида таҳқирлаб келган. Холгейт бу ҳақда шикоят қилганини ўйинни бошқарган ҳакам тасдқилади. Ушбу ҳолат ўйин протоколида ҳам қайд қилиб қўйилган.
“Эвертон” бош мураббийи Сэм Эллардайс АФАдан бу борада текшириш олиб боришларини ва Роберто Фирминога жиддий чора кўрилишини сўради.
Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги доирасида бўлиб ўтган Ливерпуль дербисида Юрген Клопп шогирдлари “Эвертон”ни, жамоанинг янги аъзоси Виржил ван Дейк томонидан киритилган гол эвазига мағлуб қилди.



