"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар
22 авг 2025 19:22
Янгиликлар
"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар
"Эвертон" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"нинг нидерландиялик ҳимоячиси Натан Акени сотиб олмоқчи.
"Daily Mail" маълумотларига қараганда, мерсисайдликлар яқин келажакда ҳимояни мустаҳкамламоқчи. Бунинг учун "ирислар" "Сити"нинг 30 ёшли футболчиси билан шартнома имзоламоқчи. Айни дамда мутахассислар ҳимоячининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Акенинг Манчестер жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Натан бунгача "Борнмут", "Челси", "Рединг" ва "Уотфорд" жамоаларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Натан Аке ўтган мавсум Англия чемпионатида 10 ўйинда қатнашган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар