“Эвертон” 18 ёшли Дэвис билан шартномани узайтирди
03 апр 2017 22:52
Янгиликлар
“Эвертон” 18 ёшли Дэвис билан шартномани узайтирди
Ярим ҳимоячи Том Дэвис “Эвертон” билан янги 5 йиллик шартномага имзо чекди.
18 ёшли футболчининг янги келишуви 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Бу ҳақда “Эвертон” клуби расмий сайтида ҳам хабар чоп этилди.
Дэвис Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 16 та учрашувда майдонга тушди. Футболчи ана шу ўйинларнинг 10тасини бошланғич таркибда бошлаган. Ҳисобида битта гол бор.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар