

"Моуринью мени чиндан ҳам ишонтира олганди. У менга "Интер"нинг тўққизинчи рақами акс этган либос фотосуратини юборди ва шундай ёзди: "У сеники, у сени кутяпти".
Кейинроқ Матерацци ҳам менга хабар жўнатди: "Агар "Интер"га ўтсанг, биз ҳамма нарсани ютиб оламиз".
Фаолиятим давомида бунақаси бўлмаганди. Ушбу хабарлар менинг якуний қароримда жуда муҳим рол ўйнаган", – деди Камерун футболи афсонаси La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Это′О Милан клуби шарафини 2009-11 йилларда ҳимоя қилиб, Италия чемпионати, кубоги, ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучган эди.



